Рене жиля методикам
Download 138 Kb.
|
РЕНЕ ЖИЛЯ МЕТОДИКАСИ
ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Рене Жиля методикасининг ташхис тартибини афзаллигида нимага эътибор қаратилади — болада психик ривожланишнинг жиддий бузилишларида, илк ёшдаги шароитда (2,6-4 ёшдаги болалар расмли тестларни эплай олмасликлари мумкин) психолог билан алоқага киришишни хоҳламаслиги вазиятида — боланинг ижтимоий вазиятдаги ривожланиши сифатида, ижтимоий мослашув ва унинг ўзига хос индивидуал коммуникатив хусусиятларини, шахснинг билиш соҳасини етарли даражадаги тавсифи миқдорини аниқлаш. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, методика билан иш бошлашдан олдин психолог-ташхисчи болага суратларни кўриб чикишни таклиф қилади, бунда болани рағбатлантирувчи материалини идрок қилиши буйича фаол фа- олиятга жўшқин жалб қилади, чунки бу методикадан фойдаланишнинг самарадорлиги фақат боланинг хаёлдаги уйинга киришиб кетиши шароитида ва таклиф қилинаётган рағбатлантирувчи материал вазиятида ўзини та- саввур қилишидагина таъминланади. Шунинг учун болага қуйидагича муро- жаат қилишдан фойдаланиш жуда муҳим: «Тасаввур қил, сен ҳар доимгидек ўз уйингда турибсан, хаёлан уша вазиятга кўч». Бола билан ҳамкорликдаги ишда қуйидаги луқмалар бўлиши мумкин: «Бизда стол бор», «Мен стол атрофига амакингни, дугонангни ва бошқаларни ўтказсам майлими», «Бизнинг уйдаги стуллар бошкача». Агар бола ўқишни билмаса, унда психолог жавоблар вариантини секин, ҳиссиёт билан ва бир неча марта ўқиб бериши керак. Бола тасвирланган одамлар орасидан ўзига жой танлайди, ўзини гуруҳда у ёки бу уринни эгаллаган сюжет қахрамонига ўхшатади. Бу уни муайян кишидан якинроқ ёки узоқроқ танлаши мумкин, бу эса ташхис кўрсаткичи бўлади. Матнли вазифаларда болага аҳлоқнинг ўзига хос шаклини танлаш таклиф қилинади, лекин баъзи вазифалар социометрия типи буйича кўрилади. Психолог кетма-кет карточкаларни таклиф қилар экан, болага қора қалам беради (кўк жигар ранг ва бошқа ҳар қандай тўқ рангдаги) ва унинг фикрига, танлашига, ҳолатига мос келадиганини карточкада белгилаши мумкинлигини болага тушунтиради. Бу вазиятда психолог баённома тўлдириши шарт эмас, у ташхис билан биргаликда мақсадга йуналтирилган суҳбат ўтказиш учун бутунлай диккат-эътиборини бир жойга тўплаши мумкин, бола нимага у ёки бу ҳолатни танлади, уни бундай қарор қабул қилишга нима мажбур қилди деган саволларни аниқлаш мақсади бўлиши керак. Суҳбат жараёнида рағбатлантирувчи материалда кўрсатилган вазиятга хос бўлган боланинг ҳаяжонли ҳолатини очиб берадиган саволлар бериш анча муҳим. Масалан, 18-рақамли карточкада қуйидаги вазият таклиф килинади: «Сенга ва баъзи бошқаларга совғалар беришди. Кимдир бошқаларга қараганда анча яхши совға олди. Сен унинг ўрнида кимни кўришни истардинг? Балки сенга бари-бирдир?» Психолог биринчи навбатда эмоционал-ижобий муҳитни яратиши керақ масалан, бу ибора билан «Тасаввур қил, Янги йил кириб келмоқда. Сен бу байрамни яхши кўрасанми? (боланинг ижобий жавобини кутамиз). Кимдир энг яхши совғани олади. Сен унинг ўрнида кимни кўришни ҳохлардинг» Бола ўз жавобини беради, агар у уни тушунтириб бермаса, унда психолог сўраши керак: «Нима учун айнан...?». Суҳбат билан проектив методиканинг бундай органик қўшилишидан максад — етарлича ва зарур бўлган маълумотни олиш асо- сидагина, болага шахслараро соҳасида унинг индивидуал хусусиятларига психологик тавсифнома беришимиз мумкин. Психолог рағбатлантириш материали устидаги ишни тугатганидан кейин боланинг карточкадаги ёзувларидан фойдаланиб, текширув баённомасини тўлдиради. Карточкалар эса тартибга солинади — бу кора қаламни ўчириш билан амалга оширилади. Download 138 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling