11
аҳамияти ѐритилган, тадқиқотнинг жорийланиши,
натижаларнинг эълон
қилинганлиги ҳамда диссертация тузилиши ҳақида маълумот берилган.
Диссертациянинг биринчи боби
«Ҳибатул ҳақойиқ» асари луғат
таркибининг семантик-тематик гуруҳлари»га бағишланган бўлиб, унда
манбаларда истифода этилган сўзларнинг қайси соҳа тармоқларига
оидлигини аниқлаш нафақат
тилшунослик, балки бошқа фанлар учун ҳам
муҳимлиги, шунингдек, ѐзма ѐдномалар тилидаги лексемаларни мавзуий
жиҳатдан гуруҳлаштириш асар яратилган давр халқларининг
маънавияти,
қўшни ва қардош халқлар билан олиб борган ҳамкорлик муносабатлари
ҳақида тасаввурга эга бўлиш имкониятини бериши асосланади.
Сўзларни мавзуий гуруҳларга ажратиш муайян халқ тилида қайси
соҳаларга оид лексиканинг бой ѐки камбағаллигини
белгилашга
ѐрдамлашади. Ўз ва ўзлашган қатлам лексикасини мавзуий гуруҳларга бўлиш
ва уларни қиѐсий ўрганиш ўз қатламда қайси соҳаларга оид сўзлар сақланиб
тургани, қандай жабҳаларга доир лексемалар тарихан истеъмолдан чиқиб
кетгани ва улар ўрнини ўзлашган сўзлар эгаллаганини аниқлашга йўл очади
1
.
Кузатишларимиз достон тилида қуйидаги семантик майдон, мавзуий
гуруҳларга оид лексемалар қайд этилганлигини кўрсатди:
Do'stlaringiz bilan baham: