Research Proposal
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг предмети
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг объекти сифатида Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул
ҳақойиқ» асари танланди. Мисоллар Қозоқбой Маҳмудовнинг «Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» асари ҳақида» китобида келтирилган матндан олинди (Тошкент: Фан, 1972). Тадқиқотнинг предметини Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» асари луғат таркибида қўлланилган лексик бирликларни лингвистик нуқтаи назардан ўрганиш орқали ўзбек адабий тилининг XII-XIII асрлардаги ўзига хос хусусиятларини ѐритиш, достоннинг ўзбек адабий тили шаклланиши ва ривожланишида тутган ўрнини аниқлаш ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараѐнида илмий-назарий, тавсифлаш, таснифлаш, функционал-семантик, қиѐсий-тарихий, тарихий- генетик, статистик усуллардан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: тарихий лексикологиянинг назарий қоидаларига таянган ҳолда достондаги ижтимоий-сиѐсий (bоzun – «халқ», māllïq – «моллик, мулкдор», hadiya – «ҳадя»), иқтисодий (učuz – «арзон», dinar – «динор» (пул бирлиги), диний (yazuq – «гуноҳ», savāb, insāf, halāl), маиший (azuq – «егулик», аsal, аš – «овқат», šarāb), жуғрофий (tüz – «текислик», köl – «кўл»), дипломатик (bek, yаğï – «душман») ва касб-ҳунарга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси мисоллар асосида далилланган; «Ҳибатул ҳақойиқ» достонидаги сўз бойлигининг семантик хусусиятлари ва асар матнида қўлланилган лексик (аčïğ – «аччиқ», аsïğ – «фойда», аrqïš – «карвон», emgä – «заҳмат чекмоқ», eš – «ўртоқ», yawuq – «яқин»; yağï – «душман», yağan – «фил», uwtаn – «уялмоқ», učuz – «арзон», čïğay – «камбағал», qaravaš – «чўри, хизматкор») бирликларнинг генезиси исботланган; достонда қўлланилган arslan, bek – «бек, амир», qaravaš – «чўри, хизматкор», tawar – «тавар, мол», ezgü – «яхши», köni – «тўғри», süčük – «чучук», yid – «ҳид» каби лексемалар қадимги туркий тил (VI-X асрлар) ҳамда эски ўзбек адабий тили (XIV асрнинг иккинчи ярми-XX аср бошлари) материаллари билан қиѐсланиб, уларнинг узвий боғлиқлиги, ўзбек адабий тилининг ўша даврдаги луғат бойлиги, ифода имкониятлари очиб берилган; достон луғат фондида қўлланилган лексемаларнинг шакл ва маъно муносабатига доир кўринишлари, шунингдек, омонимларнинг яширин маъноларни англатиш, cинонимларнинг маънони даражалаб ифодалаш, антонимларнинг контраст тасвир усули хусусидаги ўрни асосланган. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling