Республика илмий-амалий анжумани ахборот хати


Download 45 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi45 Kb.
#1364643
Bog'liq
Республика олима аёллар конференцияси Жиззах ахборот хати


РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ


АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси тўғрисидаги ПФ-5847-сон 08.10.2019 Президент Фармонида белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини ўрганиш мақсадида Жиззах вилоят хокимлиги, Жиззах вилоят “Олима аёллар” уюшмаси томонидан ташкил этилаётган “Янгиланаётган Ўзбекистон олимаси: муаммолар, тадқиқотлар, ечимлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида иштирок этишга таклиф этамиз.
Анжуман очилиши ва ялпи мажлис 2021 йилнинг 26 февраль куни Жиззах давлат педагогика институти Маданият саройида ўтказилади.
Мақолаларни ёзиш тили: ўзбек, рус, инглиз
Иштирок этиш шакли: конференцияда маъруза қилиш; маърузасиз; тўпламда нашр этиш


ИЛМИЙ–АМАЛИЙ АНЖУМАН ҚУЙИДАГИ ШЎЬБАЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИ:



1-шўъба:

Аёллар ва ижтимоий тараққиёт

2-шўъба:

Олима аёллар, уларнинг илмий, илмий-педагогик тадқиқот мактаблари

3-шўъба:

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси олималарнинг илмий-тадқиқот фаолиятидаги инновациялар

4-шўъба:

Олима аёллар илмий тадқиқотларининг тиббиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий-маърифий ва маданий соҳаларнинг ривожидаги ахамияти

5-шўъба:

Ўзбек олима аёлларининг кимё, биотехнология ва бошқа соҳалардаги грантлари

6-шўъба:

Давлат ва жамият бошқарув тизимини такомиллаштиришда олима аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги

7-шўъба:

Ўзбек олима аёллари тадқиқотлари дунё эътирофида

8-шўъба:

Жиззах вилояти олима аёллари тадқиқотларининг илм-фан ва маданият ривожидаги ўрни 

МАҚОЛАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАЛАБЛАРИ:
Матн формати:Microsoft Word (*.doc, .docx);
Саҳифа формати: А4 (210Х297 мм);
Ҳошия (юқоридан, пастдан, ўнгдан, чапдан); 2,5 х 2,5 х 3,0 х 1,5 см;
Шрифт:Times New Roman, ўлчами (кегль) – 14;
Қатор оралиқ интервали: 1,5 (бир ярим);
Мақола ҳажми: 3-5 бетгача.
Адабиётлар: мақоланинг охирида “Фойдаланилган адабиётлар” номи билан расмийлаштирилади. Матнда адабиётларга иқтибос квадрат қавс ичида адабиётнинг тартиб рақами, вергулдан сўнг саҳифа рақамини кўрсатиш билан берилади [1, 10-б.]. Саҳифа остида матндан сўнг бериладиган иқтибос ман этилади.
Мақола матнининг тузилиши ва жойланиши:
- мақоланинг номи (катта ҳарфларда, қалин шрифт, ўртадан ёзилади);
- муаллиф(лар)нинг Ф.И.О. тўлиқ (кичик ҳарфларда, қалин шрифт, ўртадан ёзилади);
- илмий даражаси, илмий унвони, лавозими (ўртадан ёзилади);
- иш (ўқиш) жойи (ўртадан ёзилади);
- аннотация (кегль 12, ҳажми 20 сўздан кам бўлмаган, эни бўйича ёзилади);
- таянч сўзлар (кегль 12, 5 та сўздан кам бўлмаган, эни бўйича ёзилади);
Мақоланинг номи, муаллиф (лар) Ф.И.О. (вергуль билан), аннотация, таянч сўзлар рус, инглиз тили ва ёзувида.
- бир қатор ташлаб – мақоланинг асосий матни (кегль 14, қаторлар оралиқ интервали – 1,5, хат боши – 1,25 см, эни бўйича ёзилади);
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати (эни бўйича ёзилади).
Мақолалар ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади ва сараланади.
Талаб даражасида расмийлаштирилган ва шўъбаси кўрсатилган мақолани алоҳида файлда (файл муаллиф фамилияси ва шўъба рақами – масалан, “Сиддиқова-4” тарзида номланади) 2021 йил 15 февралгача Ташкилий қўмитанинг қуйидаги манзилига жўнатиш лозим:
e-mail: siddiqova7373@mail.ru Телефон:+998915985522
Конференция материалларини тўплам шаклида нашр этиш учун аъзолик бадали - 60 минг сўм. (9860 1301 1951 1485 банк пластик картасига ўтказилади. Сиддиқова Шохида Исоқовна). Хорижлик муаллифларнинг анжуманда иштироки бепул.
Ташкилий қўмита манзили: Ўзбекистон Республикаси, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси 4-уй (Рус тили ва адабиёти факультети рус адабиёти ва уни ўқитиш методикаси кафедраси)
Алоқа ўрнатиш: З.Ж. Пардаева (тел.+998905162652), Ш.И.Сиддиқова (тел. :+998915985522)
Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling