Республика иқтисодиётида монетар сиёсатнинг роли ва аҳамияти. Реал секторни кредитлашни кенгайтириш ҳатари ва мавжуд заҳиралари


Download 1.35 Mb.
bet4/7
Sana16.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1778796
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-МС-БАК Пул муомаласини тартибга солиш усуллари ва унинг xусусиятлари

Бевосита (маъмурий) усулларга Марказий банк банклар фаолиятининг миқдор ва сифат кўрсаткичларига белгилайдиган чекловлар ёки таъқиқлар киради. Маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллашда кўпинча қуйидаги воситалар қўлланилади: 1.Турли тоифадаги қарзларни беришга ва кредит ресурсларини жалб қилишга лимитлар ўрнатиш; 2.Тижорат банкларини филиаллар ва бўлимлар очишини чеклаш; 3.Воситачилик ҳақининг, ҳар хил хизматлар кўрсатганлиги учун тарифларни, фоиз ставкалари миқдорларини чегаралаш;

Маъмурий усуллар қоида бўйича режали иқтисодиёт ҳукм сураётган давлатларда қўлланилади. Кўп ҳолларда маъмурий тартибга солиш усулидан бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатлар ҳам фойдаланган, лекин улар фақатгина глобал иқтисодий инқирозларни бошдан кечираётган пайтлардагина қўлланилган. АҚШда пул-кредит сиёсатининг бундай инструментларидан Федерал Резерв Тизими Буюк Депрессия даврида фойдаланган. Россия Марказий банки ҳам баъзи пайтларда бевосита усуллардан фойдаланишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юзага келган иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, объектив ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий чекловлардан келиб чиққан ҳолда 1991-1994 йилларда бевосита усуллардан фойдаланди.

Бевосита усулнинг афзалликлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1.Вақтинчалик инқироз шароитларида Марказий банкнинг депозитлар ёки кредитлар баҳосинини ёки максимал ҳажмини назорат қилувчи самарадор восита бўлиши мумкин; 2.Улар яхши ривожланмаган молия бозорлари шароитларида ёки Марказий банк билвосита назоратни амалга ошириш учун етарли даражада техник қобилиятга эга бўлмаганда самарали ёки энг қулай чора бўлиши мумкин.

Шу билан бирга бевосита усул бир қанча камчиликларга эга: 1. Ҳар бир банкка қўлланиладиган назоратнинг индивидуал чоралари, молия бозорларида рақобатни бўғиб қўяди. 2. Бевосита усул чоралари молиявий ресурсларни назорат қилинмайдиган бозорларга (“қора” бозорлар деб номланувчи) ёки чет элга оқиб кетишига сабаб бўлади.


Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling