Монетар сиёсатнинг келгуси йилга мўлжалланган асосий йўналишлари республика Сенатига тақдим этилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади - Монетар сиёсатнинг келгуси йилга мўлжалланган асосий йўналишлари республика Сенатига тақдим этилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади
- Иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичлари;
- Муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегаралари;
- Пул массаси йиллик ўсиш суръатининг аниқ мақсадли кўрсаткичлари, шу жумладан, Марказий банк ички активларининг ўзгариши;
- Валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишлари;
- Пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичлари.
-
- Пул-кредит сиёсатининг икки хил кўринишини ажратиш мумкин:
- Биринчиси, "юмшок" пул-кредит сиёсати деб аталувчи сиёсат бўлиб, уни яна "қадрсиз пуллар" сиёсати деб хам аташади. «Юмшок" пул-кредит сиёсати пул массасини ошириш ва фоиз ставкаларини тушириш оркали иктисодиётни рағбатлантиришга йўналтирилади.
- Иккинчиси, "қаттик'" пул-кредит сиёсати бўлиб, у "қиммат пуллар" сиёсати деб хам номланади. Қаттиқ пул-кредит сиёсати рестриктив (чекловчи) характерга эга бўлиб, пул массасини ўсишини чегаралайди ва у инфляцияга карши сиёсат сифатида қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, Марказий банк "тор" ва "кенг" маънода монетар сиёсатни олиб бориши мумкин. - Шунингдек, Марказий банк "тор" ва "кенг" маънода монетар сиёсатни олиб бориши мумкин.
- "Тор" сиёсатда валюта бозорида интервенция, ҳисоб ставкаси ва киска муддатли фоиз ставкасига таъсир ўтказувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсининг мақбуллигига эришиш тушунилади.
- "Кенг" сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир этиш оркали инфляцияга карши кураш тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |