АЙНИ ШУ МАЪНОДА, ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ҚУЙИДАГИ ФИКРЛАРИ АЛОҲИДА ДИҚҚАТГА САЗОВОР:
«...ахборот оламидаги устунлик кўп нарсани ҳал этадиган бугунги вазиятда мустақил онг ва мустақил фикрга эга бўлган шахсни тарбиялаш масаласи нафақат маънавий, керак бўлса, муҳим сиёсий аҳамият касб этади. Бу ўта муҳим вазифани амалга оширишда таълим-тарбия тизими, ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий масалалар билан шуғулланадиган идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар ўз ҳиссасини қўшиши табиий, албатта, лекин бу борадаги оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсир кучи беқиёс, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди».
Айтиш жоизки, ҳозирги кунда мамлакатимизда 1294 та оммавий ахборот воситаси фаолият юритиб, шундан 160 тага яқини газета ва журналлардир. 200 та веб-сайтнинг 30 фоиздан ортиғи болалар ва ёшлар мавзусини ёритишга қаратилган. Жумладан, ёшлар сиёсати йўналишида «Ёшлар» ва «Спорт» телеканаллари, Интернетдаги «ZiyoNET» ёшлар ахборот портали, 2863 та ахборот-ресурс маркази ташкил этилган, Интернетдан фойдаланувчиларнинг сони эса 10 миллионга яқинлашди ва уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этмоқда
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ
Бугунги кунда ёшларнинг аксарияти бўш вақтларини, ҳаттоки, таълим муассасаларида бўлиш пайтларини ҳам интернет-клубларда ўтказяпти. Натижада Интернет улар учун фақат ўйинлар оламига айланиб боряпти. Бундай ўйинлар бозорларда контрафакт дискларда сотилмоқда.
ЁШЛАР ИНТЕРНЕТДА…
Қолаверса, Интернет тармоғида ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қиладиган 9 мингта, эротик мазмундаги 4 мингдан зиёд сайт мавжудлиги кўпчиликни ташвишга солмоқда. Компьютер ўйинларининг деярли ярмига яқини зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилмоқда, 42 фоиз бола ва ўсмирлар онлайн тизими орқали тарқатиладиган порнография таъсирига бутунлай қарам бўлиб қолган. Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола миллатчилик руҳидаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб боришини аниқлашган
Do'stlaringiz bilan baham: |