Республика маънавият ва маърифат кенгаши миллий ўоя ва мафкура илмий-амалий маркази даврон муитов ахборот асрида ёшларнинг дунёјараши
Download 38.92 Kb.
|
axborot asrida yoshlarning dunyoqarashi
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪНАВИЙ ИНҚИРОЗ
- ВАЙРОНКОР КУЧЛАР
«ФЕЙСБУК ТВИТТЕР ЁШЛАРИ ДАВРИ»
Маълумки, ўтган 2012 йил давомида жаҳон оммавий ахборот воситаларининг аксарияти араб дунёсидаги айрим мамлакатлар ёшларининг вайронкор, тажовузкор хатти-ҳаракатлари тўғрисида ахборотлар бериб борди. Жумладан, бу ахборотлар баробарида мазкур давлатлар етакчиларининг кўпчилиги томонидан ёшлар тарбиясида сусткашликка йўл қўйилгани тўғрисида ҳам афсус-надомат билан қайд қилинди. Юқорида таъкидлаганимиздек, «Фейсбук твиттер ёшлари даври» ёшларнинг дунёқарашида ўзига хос чалкашлик ва мураккабликларни келтириб чиқариши равшанлашиб қолди. МАЪНАВИЙ ИНҚИРОЗ Жаҳон ёшлари психологиясида оддий оилавий, ота-она-фарзанд муносабатлари, китоб мутолаа қилиш маданияти, диний-миллий қадриятларга бўлган муносабатлар совуқлашиб, бегоналашиш тенден-циялари кучайди. Электрон оммавий коммуникациялар инқилоби ёшлар тафаккурига катта куч билан кириб келди. Виртуал ҳаёт туфайли, масалан, Жанубий Кореяда бундан беш-олти йил муқаддам берилган маълумотларга қараганда, юз минглаб ёшлар ота-оналари билан гаплашмай қўйган. Ривожланган давлатларнинг баъзи ёшларида эса одамовилик, окультизм, садизм, суидцидликка берилиш одатий воқеликка айланиб қолганини таъкидлаш лозим. Бундай сиёсий-маънавий тангликка кўпроқ ўша мамлакатлардаги муҳит сабабчи, улардаги ҳозирги мутлақ эркинлик даври ёшларнинг дунёқарашида маънавий инқирозни кучайтириб юборди. Бугунги кунда четдаги айрим вайронкор кучлар томонидан миллий психология ва тафаккурни ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар глобал таҳдид даражасига айланмоқда. Ахборот маконидаги маънавий-маданий муаммолар абстракт назарий эмас, балки узоқни кўзлаган геосиёсий моҳият касб этмоқда. Аста-секин оммани бошқара оладиган ахборот технологиялари цивилизациялар руҳий оламининг ўзаги, ич-ичидан амалга оширишгача бўлган тажовузкор кўлам касб этмоқда. ВАЙРОНКОР КУЧЛАР Тарбиявий ишлар тўғри йўлга қўйилган таълим муассасаларида талабаларда мустақил фикрга эга бўлиш, ўз кучига ишонч, ислоҳотларда фаол иштирок этиш, урф-одатларни, анъаналарни асраш, демократияга ҳурмат билан қараш, эзгу ғояларга садоқат, маърифатни ёт ғояларга қарши қўя билиш, огоҳликни, бунёдкорликни, маънавий юксакликни намоён этиш, жамоа ташкилотлари ишида фаол иштирок этиш, мафкуравий таҳдидга қарши кураш, глобаллашувнинг салбий жиҳатларини билиш, юрт тинчлигини сақлаш, демократиянинг экспорти моҳиятини фош этиш фазилатлари намоён бўлмоқда. Download 38.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling