Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти


II. Олий таълим муассасаларига қабул қилинган талабаларни


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana05.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1276241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
OLIY TA’LIM MUASSASALARI UCHUN MUSTAQILLIK SSENARIYASI

 
II. Олий таълим муассасаларига қабул қилинган талабаларни 
табриклаш тадбирларини ўтказиш тартиби 
1. Олий таълим муассасаларига қабул қилинган талабаларни табриклаш 
тадбири “Талабаликка бағишлов” деб номланиб, сентябр ойининг биринчи 
ўн кунлигида олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилиши тавсия 
этилади.
2. “Талабаликка бағишлов” тадбирлари олий таълим муассасасига қабул 
қилинган талабалар сонидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, 
факультетлар, бакалавриат ва магистратура босқичлари кесимида ўтказилиши 
мумкин. Бунда, тадбирлар бир кунни икки ёки уч қисмга бўлган ҳолда ташкил 
этилади. 
3. “Талабаликка бағишлов” тадбирини ўтказишнинг сценарийси жорий 
йил августь ойининг 28-санасига қадар ишлаб чиқиш ва олий таълим 
муассасасининг буйруғи билан тасдиқланиши мақсадга мувофиқ.
4. Сценарийда қуйидагилар акс эттирилиши тавсия этилади: 

тадбир ўтказиладиган жойларнинг безатилиши, гулларнинг 
мавжудлиги, шиорларнинг жойлаштирилиши


- мазкур жойлар кўргазмалар ташкил этилиши (бунда аввалги йиллардаги 
тадбирларнинг фотоальбомлари ва олий таълим муассасасининг ўзига 
хослигини кўрсатувчи кўргазмали воситалар акс эттирилади); 
- олий таълим муассасаси тарихи ва бугунги фаолияти ҳақида видеоролик 
намойиш этилиши; 
- Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг намойиш этилиши; 
- Тадбирнинг очилиши; 
- Давлат бошқаруви органлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият 
органлари раҳбарларининг табрик сўзлари; 
- олий таълим муассасаси бўйсунувига кўра вазирлик ёки идора 
вакилининг чиқишлари; 
- ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонаси ёхуд муассаса вакилига 
сўз берилиши; 
- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ёки 
Тошкент шаҳри ҳокимликлари вакилларига сўз берилиши; 
- ушбу олий таълим муассасасида ўқиб, кўп йиллар тегишли соҳада 
муваффақиятли фаолият олиб борган фахрийлар ёки академикларнинг 
чиқиши; 
- олий таълим муассасасини олдинги йилларда тамомлаб, ҳаётда ўз 
ўрнига эга бўлган собиқ талабаларнинг чиқиши; 
- ота-оналарга сўз берилиши; 
- ўқишга қабул қилинган талабаларга сўз берилиши (шунингдек, мазкур 
олий таълим муассасасининг фахрига айланган талабаларга сўз берилади); 
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакилига сўз берилиши; 
- олий таълим муассасасини мазкур йилда тамомлаган битирувчилар 
томонидан янги қабул қилинган талабаларга олий таълим муассасасининг 
рамзий калити, рамзий рейтинг дафтарчаси ва талабалик гувоҳномасининг 
топширилиши; 
- якуний қисм ва бошқалар. 


Сценарий олий таълим муассасасининг ўзига хос хусусияти, кўп йиллик 
анъаналари ва ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланиши 
мумкин. 
5. Тадбир ўтказилган куннинг ўзида унинг тафсилотлари турли шаклдаги 
оммавий ахборот воситаларида ёритилиши лозим.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling