Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet11/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1. Маърузачининг маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ҳуқуқий маданият тушунчаси борасида тингловчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
Ўқитувчи: З.Қурбонова.


Котиба:

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган йиғилиш


Баённомаси

_________2023 й Бухоро шахри




Қатнашди: “Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ”малака
ошириш цикл\курси тингловчилари ва гурух
рахбари.
Кун тартиби: Гиёхвандликка қарши курашиш.
Кун тартибидаги масала юзасидан ўқитувчи З.Қурбонова сўзга чиқиб, Халқимиз доимо инсониятга зарар берадиган иллатлардан узоқ бўлиб, фазилатли амаллар қилишга интилиб келади. Чунки фазилатли амаллар инсонни муродига еткарса, ёмон иллатлар эса инсон учун ҳамиша кулфат, надомат-ҳасрат манбаи бўлиб келди. Мана шундай ёмонлик манбаи бўлган иллатлардан бири гиёҳвандликдир.Гиёҳвандлик аслида шарқ халқлари орасида ғарб мамлакатидан кириб келган одатлардан биридир. Тамаки ва гиёҳвандлик каби одатлар ғарб мамлакатларига эса Христафор Колумб томонидан Америка қитъасидан келтирилган эди. Шарқ халқларида, хусусан Ўзбек халқи хонадонларида тамаки ёки гиёҳванд каби зарарли одатлар мавжуд бўлмаган. Қадимдан шарқ халқларида, хусасан Ислом динида гиёҳвандлик, кашандалик оғир гуноҳ деб билинса, ҳозирги пайтда давлатимиз қонунларида жиноят ҳисобланади. Ислом дини бўйича гиёҳвандлик, кашандалик қайтарилган ишлардир. Ислом динида гиёҳвандликни истеъмол қилиш, уни сотиш ва ундан келган фойда кўриш ҳаром деб эълон қилинган. Шу сабабли ислом динида гиёҳвандликни тарқатиш, сотиш, уни экиш ундан фойда кўришни қораланади. У инсонни карахт қилиб, уни йўлдан оздиради. Шу сабабли гиёҳвандликдан қайтариб, уни қилмасликка чорлаб ҳаром амал дейилади. Гиёҳвандлин инсоният учун оғудир. Чунки у инсоннинг ақлидан ажратиб, маст, карахт ҳолга келтиради. Шу туфайли: “ Ақлни кетказадиган ҳар бир нарса хамр, хамр эса ҳаромдир ”, дейилади. Гиёҳвандлик маст қилувчи хусусиятга эга. Шундай экан, маст қилувчи ичимликнинг ҳукми, зарарлари, оқибатлари ҳақидаги барча оят ва ҳадислар гиёҳвандликка ҳам тегишлидир.Гиёҳванд бўлиш инсоннинг ўзи ўз- ўзини турли хавф-хатарларга солиш билан баробардир. Аллоҳ таоло китоби “ Қуръони Карим”да инсон ўз ихтиёри билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига хавфни юзага келтириш қайтариб:“Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, дейди. ( Нисо сураси, 29-оят). Гиёҳвандлик инсонни аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўяди. Аллоҳ таоло инсонни ҳалокатга олиб борадиган ишлардан қайтариб шундай дейди: “ Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”. ( Бақара сураси, 19-оят).Гиёҳвандлик инсоннинг жонига, соғлигига ҳам заралидир. Гиёҳвандлик инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, инсон танасининг турли касаликларга чидамлигини йўқотади, хотирани сусайтиради, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкилиб кетишига сабабчи бўлади. У инсонларда бош, юрак, сил, ҳар хил ваҳима каби касалликларни пайдо қилади. Инсоннинг жамият учун меҳнат қилиш иқтидорини йўқотади, инсоннинг шарму- ҳаёси йўқолади, ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолади. Инсонни дангаса, ялқов, оила ва жамият учун кераксиз инсонга айтиради. 
Гиёҳвандлик инсон наслига зарар берадиган иллатлардан биридир. Ҳолбуки, инсон ўз наслининг давомчилари бўлган авлодларига яхши нарсаларни мерос қолдириши лозим. Гиёвандлик эса келажак авлодларга яхши нарса қолдириб кетиш уёқда турсин, уни ҳали дунёга келмасидан олдин тирик ўлдиришдир. Гиёҳвандлик натижасида туғилган болалар ҳали дунёга келмагган наслларни майиб-мажруҳ, ногирон туғилишига сабаб бўлади. Гиёҳвандликни нг касри фақат бир инсонга эмас.Балки бутун инсониятга зарар етказади.Ҳолбуки, барча инсонлар ўз вужудини , ҳаётини, соғлигини барча зарали нарсалардан сақлашга буюрилгандир. Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандлик инсоннинг мол-дунёсишга ҳам зарарлидир. Ҳолбуки, хар бир инсон ўзига берилган мол-дунёни исроф қилишга ҳаққи йўқ. Инсон ўзи меҳнат қилиб топган пулини гиёҳвандликка сарфлши ҳам исроф саналади. Гиёҳвандликка чалинган киши бу иллатни қўлга киритиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Гиёҳвандликка пул бериш исрофгарчиликни энг ёмонидир. Исрофгарчилик ҳақида “ Қуръони Карим” да:“ ... исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса, парвардигорга нисбатан ўта ношукрдир”. Исро сураси, 26-27-оят).
Шайтон инсонлар орасида ёмон иллатларни тарқалиб, илдиз отиш тарафдоридир. Бу ишлар орқали инсоннинг умрини, мол-давлатини исрофга бошлайди. Бу ишлар туфайли шайтонни инсонни тезроқ вафот этиши, жувонмарг бўлишини, дўзахда ўзи билан бирга киришини хоҳлайди. Бу ҳақда ҳам “ Қуръони Карим”да:“Эй одам болалари, шайтоннинг гапига кирманглар, у сизларга нисбатан очиқ адоватдадир”. ( Ёсин сураси, 60 -оят).Қаердаки, Шайтоннинг гапига кирган гиёҳвандлик бўлса, ўша ерда адоват, жиноят содир бўлади. Бангилар афюнни ўзларича тайёрлаб, гиёҳванд гуруҳ орасига тарқатади. Ўзбек халқида шундай мақол бор: “ Қассобга гўшт қайғуси, эчкига жон қайғуси” . Баъзи бир кишиларда наша, кўкнори каби гиёҳванд моддаларни сотиб. уни пул қилиш қайғуси бўлса, баъзи кишиларда эса ўлар-тириларига қарамай шу гиёҳвандликни сотиб олиб истеъмол қилиш қайғуси. Гиёҳванд моддаларни сотаётган киши бошқа бошқа кишиларни ақлдан озаётганлигидан, соғлигини йўқотаётганлиги , унинг авлодлари майиб-мажруҳ туғилаётганликлари учун ўзларини гуноҳкор эканликларини ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки улар учун мақолда айтилганидек,“ Ҳўкиз ўлсин, гўшт кўпайсин”, яъни қанча гиёҳванд кўпайса, шунча харидор кўпайиши афзал бўлиб қолганми?Гиёҳванд моддалар инсон учун заҳри қотил бўлиб, у инсонга яқинни узоқ, узоқни яқин қилиб кўрсатади, инсонни ҳақиқий ҳаёт қолиб, мавжуд бўлмаган хом-хаёл дунёга учириб кетади. Гиёҳвандлик туфайли инсоннинг ақли, вужуди. асабларини бўшаштириб, уни иродасини йўқ қилади. Гиёҳвандлик дардига йўлиққан киши ўзини адойи тамом қилиб, жамиятга зарар берадиган паризитларга айланади. Гиёҳвандлик инсонларнинг бор-йўқ молу-дунёсидан жудо қилади. Унинг оиласини бузади. Фарзандларни сарсон-саргардонлик кўчасига киритади. Гиёҳвандлик балосига йўлиқанлар ўзини, аҳли аёлини фарзандлари ризқини қияди. Баъзилари эса бор-будини совуради. Ҳеч нарса тополмай қилганлари эса ўғрилик қотиллик қўл уруди. Ўзларига ҳам, атрофдаги кишиларга ҳам зулм қиладилар. Гиёҳвандлар жамиятга, миллатга зарар берадилар. Хуллас, гиёҳвандлик ислом дини нуқтаи назаридан дўзахга йўлланма берадиган иллатлардандир. Аммо шундай бўлсада, гиёҳванд кишилар афсуски одамлар орасида учраб турибди.Гиёҳвандликни олдини олиш ва уни ёшлар ўртасида тарқалишини олдини олиш мақсадида БМТ ҳузурида гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши халқаро ҳайъат ташкил этилган. Мазкур ҳайъат томонидан ҳар йили эълон қилинаётган маълумотларга қараганда дунёда гиёҳвандлик ва унга боғлиқ бўлган жиноятлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳам гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда гиёҳвандликка мубтало бўлганларни даволаш борасида ягона дастур ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қарорига биноан ҳар йили 26 июн “ Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” деб эълон қилинган. Ҳар йили 26 июнь куни халқаро гиёҳвандликка қарши куни сифатида нишонланади. Гиёҳвандлик бутун дунёда ёмон иллат сифатида қораланади. Чунки, у инсоният ҳаётига хавф солаётган оғулардан биридир. 
Гиёҳвандликдан оила аъзоларимизни, қавми –қариндош, қўни- қўшни маҳалладошларимизни, бутун миллатдошларимизни асрашимиз лозим бўлади. Гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари тўғрисида оила аъзоларимизга, қўни қўшниларимизга маҳалладошларимизга айтиб бериб, уларни дўзахга йўлланма беридиган балодан фарзандларимизга гиёҳвандликнинг оғир оқибати ҳақида тушунтириб беришимиз. Гиёҳвандликликдан доимо узоқ бўлишга. Гиёҳвандларга қўшилмасликка, улар бор бўлган жойларга қадам босмаслик билан атрофимиздаги кишиларни огоҳлантиришимиз лозим.Дунёдаги барча давлатлар гиёҳвандликнинг ёмон иллат эканлигини эътироф этиб, унга қарши курашмоқда. Хусусан, бизнинг давлатимизда гиёҳвандликка қарши изчил кураш олиб борилаяпти. Давлатимизда фуқаролик жамиятининг ҳар томонлама соғлом, олижаноб фазилатли кишилар бўлишига қаратилган. Айниқса, бу йилги “ Соғлом бола йили”да гиёҳвандлик каби ёмон иллатларга қарши курашиш, уни ёшлар ўртасида тарқалмасликни олдини олиш мақсадида кўплаб ишлар амалга ошилмоқда. Гиёҳвандликнинг аянчли оқибати ҳақида мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб бормоқда.
Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган , айниқса, ёшлар ҳаётига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим ишларимиздан бўлмоғи лозим. Зеро, миллатимиз, динимиз, яшаётган жамиятимиз учун зарарли бўлган гиёҳвандлик иллатини йўқотиш ва бу иллатни тарқалишини олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling