Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet10/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:


1. Маърузачининг маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси борасида тингловчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
Ўқитувчи: З.Қурбонова.


Котиба:

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган йиғилиш


Баённомаси

_________2023 й Бухоро шахри




Қатнашди: “Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ”малака
ошириш цикл\курси тингловчилари ва гурух
рахбари.
Кун тартиби: Ҳуқуқий маданият тушунчаси.
Кун тартибидаги масала юзасидан ўқитувчи З.Қурбонова сўзга чиқиб, «Хуқуқ маданияти»-кенг кўламли, маьнодор тушунчадир. Унинг таҳлили маҳсус тадқиқот мавзусини тақазо қилиши мумкин ва табиийдир. Ёшлар хуқуқий маданиятини ўрганиш, унинг ўзига хос томонларини аниқлаш жамиятдаги ижтимоий табақаларни алоҳида-алоҳида ўрганиш зарурлиги нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Ёшлар хуқуқий маданияти тушунчаси хуқуқий категория сифатида мураккаблиги билан ажралиб туради. Чунки ёшлар хуқуқий маданиятига берилган хар қандай таьриф ҳам муайян тарихий жихатдан унинг мазмунини тўла-тўкис очиб бермайди.Ёшларнинг хуқуқий маданиятини муайян-тарихий тушуниш, унда бу тушунча тизими ва келиб чиқиши жихатидан предметнинг субьектив мазмунини такрорлайди, ёшларнинг хуқуқий маданиятини ижтимоий онг шаклларидан бири деб тушунишни истисно этмаслиги у ёқда турсин, ҳатто тақазо этади ҳам.Ёшлар хуқуқий маданияти тушунчасига таьриф беришда, бу соҳада илмий тадқиқотлар олиб борган ҳуқуқшунослар, олимлар турлича фикрлар бериб ўтишган. Бу муаммони ҳал этишда биринчи навбатда хуқуқ ва маданият тушунчалари билан ўзаро тадқиқ қилиш катта ўрин тутади дейди Р. Махмудов ўзининг «Хуқуқ ва маданият» номли рисоласида. «Маданият атамаси» ўз хажми ва мазмуни жихатидан хилма-хил бўлган тушунчаларни ифодалаш учун қўлланилади.Масалан, бу маьно остида инсон томонидан вужудга келтирилган моддий ва маьнавий қадриятлар мажмуаси жамиятнинг ғоявий холати, унинг сифати, ижодий фаолият ва унинг маҳсули, инсон фаолияти ва унинг мажмуий турлари, жамиятнинг маьнавий хаёти ва хакозолар ётади. Ёшларнинг хуқуқий саводхонлиги, яъни хуқуқий билимларни ўзлаштириб олиш, юридик маълумотга эса бўлишдир. Юридик саводхонлик ҳуқуқий билимлар алифбосини, энг оддий нормаларни билишни, ҳуқуқий кўрсатмаларнинг мураккаб лабиринтида адашмасликни, барча зарур ҳолатларда мутахассисга ёрдам сўраб мурожаат этиш эхтиёжини ўзида шакллантиришни тақозо қилади. Чунки бу савобхонлик унинг ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ҳатти-ҳаракатларини белгилаб олишда ҳуқуқий талабларга мувофиқ келадиган эталонларга суянишга имкон беради. Ҳуқуқий саводхонлик, бу фақат маълум бир ҳуқуқий нормалар, ҳуқуқ тармоқлари ҳақида маълумотга эга бўлишгина эмас, балки турли ҳил ҳуқуқий кўринишлар, давлат ва жамият ҳаётини ҳуқуқий асосларини ривожлантириш тўғрисида ҳабардорлик ҳам демакдир. Шундай қилиб ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий билимларга эга бўлиш ҳуқуқий маданиятнинг базасини ташкил этади ва жамиятда инсонларнинг ҳулқ-атворига ўзига хос таъсир кўрсатади. Ҳуқуқий саводхонлик, юқорида таъкидлаб ўтганидек, фақат ҳуқуқни билишгина эмас, балки тўғри тушуниш ҳамдир, қонун амалга ошириш воситаси бўлиб ҳизмат қиладиган сиёсий, иқтисодий, маданий вазифаларни бажаришдир. Аммо, ёшларимизнинг қонунларни ўзлаштириб олиш даражаси пастилиги билан ажралиб туради. Ёшларда қонунларга бўлган чуқур ҳурматни шакллантиришдир. Қонунга ҳурмат билан ёндошиш, бу ҳурматни амалда намоён этишнинг ўзи ҳуқуқий маданиятининг олий даражада намоён бўлишидир. Ҳуқуққа ҳурмат – ўахс ҳуқуқий маданиятининг муҳим ҳусусиятларидан биридир. Бу эса ҳуқуқнинг ижтимоий қадр-қимматини, унинг кўрсатмаларини бажаришнинг зарур ва фойдалилигини, ҳуқуқ билан қониққанлик туйғусини ундаги талабларнинг адолатлилигини, қонуний ва бурчларни амалга оширишда фаол ва ижодий муносабатни тан олишдан иборат. Ҳуқуққа ҳурмат муносабати ўзида руҳий ва мафкуравий босқичларни мужассамлаштиради, деб кўрсатади таниқли ҳуқуқшунос олим У. Тожихонов. Руҳшунослик даражасида ҳуқуққа ҳурмат, ҳуқуқ билан қониқиш туйғусида, ундаги талабларни адолатлилигида намоён бўлади. Қонунларга бўлган ҳурмат-баркамол ёш авлод ҳуқуқий маданиятининг мавжуд кўринишидир. Ҳуқуққа юксак ҳурмат билан қаровчи ёшлар ҳар қандай ҳуқуқий қоида ва талабларни бузилишига қарши туради, ҳар қандай ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз бўлади. Шунингдек, ёшларда ҳуқуқий жавобгарлик ва интизом туйғуси юқори даражада шаклланган бўлиши керак. Ҳар бир қилинган иш учун жавоб бериш кераклигини тушуниб етиш керак, жавобгарлик борган сари мустаҳ-камланиб энг фойдали ва зарурий одамга айланмо-и лозим. Айниқса, ин-соннинг оила олдидаги ижтимоий – ҳуқуқий жавобгарлиги ва бурчи туйғу-си бебаҳодир. Чунки бу туйғуларни қарор топиши аввало улар тарбия-ланаётган оилада шаклланади ва келажакда ёшларга жамият, давлат олиди-даги масъулият, жавобгарлик хис-туйғуларининг пойдеворига айланади.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling