Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet39/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1.30-январь Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилган тадбир маълумот учун кабул килинсин.
2.Ислом Каримов ҳақида тингловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин
Директор Х.Джумаев.


Котиба: З.Ибрагимова.
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган маънавий тадбир
Баённомаси

05.09.2022 й Бухоро шахри




Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари ,
ўқитувчилар, 57 нафар тингловчилар


Кун тартиби: “1-сентябрь Мустақиллик куни”

Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб, 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинди. Инсон учун озодликдан қадрли неъмат йўқ.1991 йил 1 сентябр халқимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду ҳуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмга айланади. Президент Ислом Каримов “Мустақил ўзбек давлати-халқимизнинг тарихий ютуғидир. Халқи юз йиллар мобайнида озодликни орзу қилган Ўзбекистон чинакам мустақилликни қўлга киритиб, гуллаб яшнади ва фаровонликка эришиши тараққий этган демократик давлатлар қатори халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрнини эггаллаши - биз кўзлаётган олий мақсаддир” дейди. Юртбошимизни ташаббуси билан тилимиз, динимиз, миллий ғуруримиз, Наврўз, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити каби миллий байрамларимиз қайта тикланди. Юртдошларимиз Ҳаж ва умра сафарларига эркин бориб келадиган бўлди. Давлат рамзлари қабул қилинди. Илгари номи ҳам, асарлари ҳам биздан сир тутилган буюк аждодларимиз яна ўзимизга қайтди. Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи, Ҳазрати Имом, Самарқанддаги Имом Бухорий, Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди, Термиздаги Алпомиш ёдгорлик мажмуалари каби кўплаб масканлар мустақиллик шарофати билан барпо этилди, қайтадан обод қилинди. Мустақилликкка эришгач миллийлигимиз, маънавиятимиз, қадриятларимиз, маданиятимиз қайта тикланди. Ўтган 31 йил ичида Ўзбекистон таниб бўлмас даражада ўзгарди. Президентимиз Ислом Каримов “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди” деб таъкидлайди. Юртимизда кун сайин бунёдкорлик ишлари жадаллашмоқда: диёримизда қад кўтарган муҳташам бинолар, дилни яйратадиган истроҳат боғлари, кўзни қувнатадиган кўприклар бунёд этилмоқда.


Тадбир давомида филиал ўқитувчилари М.Муродова ва М.Чўллиевалар сўзга чиқиб, Инсон бахтли булиши учун эркин булиши, эркин булиши учун мустақил бўлиши керак экан, демак, энг аввало, мустақилликни мазмун-мохиятини англаб олиш керак.
Мустақилликни мохияти инсон ўз тақдирига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқи эканлигини англаб олиш ва уни янада мустахкамлашга интилиш кераклигини тушиниш лозим. Шунинг учун мухтарам Президентимиз И.А.Каримов ўзларини чикишларидан бирида «Мустақиллик бу ҳуқуқ» деб таъкидлаган эдилар. Қачон хар бир инсон ана шу оддий хақиқатни тушиниб етса, яъни бу ғоя одамлар қалбидан жой олса, ана шунда у миллатни жипслаштирадиган ва тараққиёт сари етаклайдиган миллий ғояга айланади. Демак, миллий ғоя-мустақилликни англаш, бахолаш ва уни мустахкамлашга ундовчи қарашларни англатади.Инсондаги энг олий туйғу — Ватан туйғусидир. Ўзи туғилиб-ўсган она юртини жон қадар севадиган, ўзга юрт табиатидан ўз юрти табиатичалик завқ ололмайдиган, диёридаги катта-кичик ютуқлардан фаҳрланадиган, ҳатто митти чумоли ҳаракатидан завқланадиган бутун ақл-заковати, қалб қўри, куч ва имкониятини шу жамият ва табиат гўзаллиги, ривожига бахшида эта олган инсондагина бу туйғу намоён бўлади.Ватан ҳам, Ватанга муҳаббат туйғуси ҳам илохий неъмат бўлиб, бутун қон томирларида шу туйғу жўш урган инсонда ватанфурушлик ватанга хиёнатдек жирканч вахшийликка мойиллик ҳеч қачон бўлмайди. Шоир «Ўзга юртнинг боғлари-ю боғчаси, ўз юртингнинг янтоғича кўринмас» деб бежиз айтмагаи.Янги давлат рамзлари - давлат байроғи, герби, мадҳияси, миллий валютасига эга бўлди. Мазмун ва моҳиятан тамомила янги давлатимизнинг Асосий Қонуни – Конституциямиз қабул қилинди. Ўзбек халқи ўз тилида баралла сўзлаш, асрлар давомида шаклланиб келган анъаналари, қадриятларини қайтадан билиш, эъзозлаш, эркин Мустақилликни мухим ахамиятларидан бири бу биз ўз тарихимизни объектив ўрганиш ҳуқуқига эга бўлганлигимиздир.Мустақилликка қадар биз асосан советлар замонасидаги тарихимизни ўрганар эдик. Ундан олдинги тарихимиз деярли ўрганилмасди, ўрганилганда хам бир ёқлама фақат салбий томондан ўрганилар эди.Мустақиллик шарофати билан биз ўз тарихимизни объектив ўрганиб бу ёруғ оламда ким эканлигимизни, кимларни давомчилари эканлигимизни англай бошладик. Ўз тарихимизни ўрганиш халқимизни билим ва маънавиятини юксалишида мухим ахамиятга эга булмокда. Чунки билим ва маънавият факат тарихий билим негизидагина шаклланиши мумкин. Тарихни билмаган одам умуман саводли ва маълумотли була олмайди. Барча ижтимоий фанлар факат тарих фани негизида ривожланиши мумкин. Энди мустакиллик шарофати билан тарихий билим негизида Хоразмий, Беруний ва Ибн Синоларни давомчиларини тарбиялаш имконияти пайдо булди. Шу вақтгача бизлардан кучли олиму-уламоларни етишиб чиқмаганлигини сабабларидан бири эркин фикрлаш имкониятига эга бўлмаганлигимиз булса, иккинчиси, ўз тарихимизни объектив билмаганлигимиз яъни тарихий билимни пастлиги ва сохталиги таъкидлаб тингловчилар ўртасида маънавий тадбирлар ўтказилди.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling