Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet44/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1. Энг буюк жасорат-маънавий жасоратдир мавзусида ўтказилган тадбир маълумот учун кабул килинсин.
2. Энг буюк жасорат-маънавий жасоратдир мавзусида тингловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин
Директор Х.Джумаев.


Котиба: Н.Ашурова.

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиали


“2022- Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” ишчи дастури асосида ўтказилган тадбир
Баённомаси


16.09.2022 й Бухоро шахри


Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари ,
ўқитувчилар, 58 нафар тингловчилар


Кун тартиби: “Қўшничилик муносабатларида ўзаро ҳурмат,меҳр-оқибат руҳида бўлиш-юртимизда аҳилликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти”


Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб, Аллоҳ таоло инсонларни нафақат ўзига ибодат қилишга, балки шу билан бирга жамиятда одамлар орасида меҳрибонлик ришталарини боғлашга ҳам буюради. Халқимизда ота-онага, қариндошларга яхшилик қилиш, саломлашиш, касалларни зиёрат қилиш, устозларни ҳурмат қилиш, мусулмон бўлса-бўлмасада атрофдаги одамларга яхшилик қилиш ва шу каби инсонлар ўртасини ислоҳ қилишга қаратилган ижтимоий одоблар жуда кўп. Бир қарашда бу амаллар ота-боболаримиздан ўтиб келаётган қадриятдек туюлсада, аслида буларнинг асослари динимизга бориб тақалади. Бу ижтимоий одоблардан қай бирини олиб қараманг, ҳаммаси бир неча асрлар олдин Қуръони каримда ё Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадисларида баён қилинганини биламиз. Мана шунинг учун марҳум биринчи юртбошимиз жамиятда инсоний фазилатларни мустаҳкамлашда диннинг ўрнига юксак баҳо берган.Мана шундай одоблардан бири бўлмиш қўшничилик муносабатлари ҳақида сўз юритсак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди:“Аллоҳга ибодат қилинг ва унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-оналарга яхшилик қилинглар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинглар)!” (Нисо, 36). Муфассирлар бу оятда қўшни мўмин ёки кофир деб ажратилмаган, дейдилар. Демак, қўшни миллати, дини, ирқидан қатъий назар уларга яхшилик қилишга буюрилганмиз. Расулуллоҳ (с.а.в) Оиша онамизга: “Қурбонлик гўштини тарқатишда аввал яҳудий қўшнимиздан бошла…”, деганлар. Қўшни ҳақлари тўғрисида сўраган саҳобага Расулуллоҳ (с.а.в): “Касал бўлса, бориб кўр, вафот этса, жанозасида қатнаш, қарз сўраса, бер, қийин аҳволда бўлса, ёрдам қил. Бошига мусибат тушса, тасалли бер, уйинг томини баланд кўтариб, унга етиб турадиган шамол ва шабададан тўсма, пиширган нарсангдан унга ҳам чиқар!” деганлар. Шариатимизда қўшни уч хил бўлади: учта ҳақи бўлган қўшни, иккита ҳақи бўлган қўшни ва битта ҳақи бўлган қўшни. Учта ҳақи бўлган қўшни – ҳам қариндош, ҳам мусулмон қўшнидир. Унинг қариндошлиги туфайли бир ҳақи, мусулмонлиги туфайли иккинчи ҳақи ва қўшничилиги сабаб учинчи ҳақи бор. Иккита ҳақи бўлган қўшни – қариндош бўлмаган мусулмон қўшни. Унинг мусулмонлиги туфайли бир ҳақи, қўшнилиги сабаб иккинчи ҳақи бор. Мусулмон бўлмаган қўшнида фақат битта – қўшничилик ҳаққи бор. Ислом таълимотида қўшни ҳақи тўртта қоида билан ифодаланади: қўшнисига озор етказмаслик; қўшнисига ёмонлик етадиган бўлса, ҳимоя қилиш; яхши муомалада бўлиш; қўшнидан етадиган азиятларга сабрли бўлиш, ҳалимлик билан кечириш. Халқимизда “Уй олма, қўшни ол” деган ажойиб нақл бор. Бу сўзларнинг замирида жуда катта ҳикмат бор. Чунки, инсоннинг бошига турли қийинчиликлар тушганда биринчи ёрдам кўрсатадиган ён қўшниларимиз бўлади. Буюк аллома Абдуллоҳ ибн Муборакнинг яҳудий қўшниси бор эди. Бир куни у уйини сотмоқчи бўлди. Унга: “Қанчага сотасан?” дедилар. У: “Икки мингга”, деди. Унга: “Уйингнинг нархи минг”, дедилар. Яҳудий: “Тўғри, лекин қўшним Абдуллоҳ ибн Муборакдек аллома бўлгани учун яна минг қўшасизлар”, деди.
  Тадбир давомида филиал ўқитувчилари Д.Азимова ва М.Файзуллоевалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон ички сиёсатидаги сўнгги йиллардаги ўзгаришлар минтақавий ҳаётга ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмади. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликдаги очиқлик, ошкоралик, янгиланиш ва ўзгаришлар мамлакатларнинг ташқи сиёсатида ҳам яққол кўриниб турибди. Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси қарор топган, «Янги Ўзбекистон» деб аталаётган бу даврда минтақадаги ҳамкорлик ўзининг янги босқичларини забт этмоқда. Халқаро экспертлар ҳам Мирзиёев ҳокимиятини сифатлашда минтақавий тинчликдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлашаётгани сир эмас. Умуман олганда, Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистоннинг ҳарбий, сиёсий, маданий, тарихий ва иқтисодий жиҳатдан етакчилиги истиқболдаги муносабатларга асос бўлиши ҳайратланарли ҳол эмас. Минтақанинг географик жойлашуви, хавф-хатарларнинг умумийлиги, иқтисодий жиҳатдан боғланганлиги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатларига нисбатан яхши сиёсати глобал пандемия даврида минтақа раҳбарларининг бир-бирига ёрдам бериш ва коронавирус тарқалишининг таъсирини юмшатиш бўйича биргаликда амалга оширган чораларидан далолат беради. Минтақадаги давлатлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг илк кунлариданоқ бир-бирига гуманитар ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон бир неча бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборди. Марказий Осиё давлатларининг барқарорлиги ва бирдамлиги, биринчи навбатда, минтақа тинчлигини таъминлайди, сармоявий жозибадорлигини оширади, хорижий шериклар ва инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини яратади. Президент Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномасида Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. 



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling