Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази
Download 0.71 Mb.
|
Миллий тадбир
- Bu sahifa navigatsiya:
- Директор Х.Джумаев. Котиба: Г.Джалолова.
- Баённомаси 16.09.2022 й Бухоро шахри Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари , ўқитувчилар, 57 нафар тингловчилар
- Кун тартиби: “ Энг буюк жасорат-маънавий жасоратдир”
- Ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий
- , кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақақий қаҳрамонлик аслида ман шу.
Қарор қилади:
1. Адабиётга эътибор-маънавиятга,келажакка эътибор мавзусида ўтказилган тадбир маълумот учун кабул килинсин. 2. Адабиётга эътибор-маънавиятга,келажакка эътибор мавзусида тингловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин Директор Х.Джумаев. Котиба: Г.Джалолова. Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиали “2022- Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” ишчи дастури асосида ўтказилган тадбир Баённомаси 16.09.2022 й Бухоро шахри Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари , ўқитувчилар, 57 нафар тингловчилар Кун тартиби: “ Энг буюк жасорат-маънавий жасоратдир” Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб,Энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир (И.Каримов). Ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. Унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб ўта олишдан иборат. Оддий ўт-ўлан ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. Жасорат намуналарини кўрсатади. Инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. Аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. У нафақат жисми, балки кўпроқ руҳияти талаблари билан яшайди, онгли ҳаёт кечириш учун ички дунёси, маънавий оламига суянади. Айни маънавий тамойиллар асосида одамзод қадим-қадимдан дунёни диалектик идрок этиб, икки куч – ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги доимий кураш сифатида талқин этиб келган, эзгуликка интилиб яшаган. Дунёдаги кўп халқларнинг эртагу ривоятларида қаҳрамонлар айри-чорраҳа йўлга рўбарў келадилар ва дунё неъматларини, нафси талаб этган нарсаларни ваъда қилган йўлни эмас, фақат “борса-келмас” йўлини танлайдилар. Бунга адолат ва эзгулик рамзи сингдирилиб, шу йўлга кирган инсоннинг маънавий қудратини, ўзидан, ҳузур-ҳаловатидан кеча олишини англатади. Жаҳон цивилизацияси, ана шу маънавий жасорат, азму шижоат, маънавий жасорат соҳибларини улуғлаб, шарафлаб келганлар. Ёзувчи Е.Шварц таъбири билан айтганда, ҳаммаси тугашини била туриб, севишга жазм этганларга умрининг ўткинчилигини билан туриб, эзгулик учун курашганларга шон-шарафлар ўқиганлар. Ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақақий қаҳрамонлик аслида ман шу. Яқинлар учун, ўзгалар учун, инсоният учун, бутун борлиқ учун жон куйдириш ёки азиз жонини фидо қилиш учун инсон метин иродали, буюк қалб эгаси бўлиши керак. Юнон афсоналаридаги Икар каби ҳалок бўлишини била туриб, қуёшга, ёруғликка, буюк орзу томон парвоз қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Аммо инсоният тараққиётини ҳар доим айни ана шундай одамлар йўлга қўйганлар, шулар тарих ғилдирагини олға силжитганлар. Уларнинг маънавий жасорати одамларни ибрат мактаби бўлган. Инсоният тариққиёт йўлларини белгилаган буюк кашфиётлар, одамларни руҳан покланиш, қалбан улғайишга даъват этган фан, маданият, санъат ва адабиёт ва бошқа бунёдкорлик дурдоналари ана шундай маънавий жасорат меваларидир. Суқрот яратган илм, унинг инсон ва жамиятга доир фалсафаси мана қарийб 2,5 минг йил мобайнида Шарқу Ғарб алломаларини руҳлантириб келмоқда. Унинг ҳаёти ва ўлими тарихи инсон руҳий қувватининг чинакам рамзига айланган. Одоб ва аҳлоқни фалсафий теран тадқиқ қилган Суқрот ҳокимият томонидан айбланиб ўлим жазосига ҳукм этилади. Шогирдлари унга қамоқдан қочиб жонини сақлаб қолишни таклиф этишганда, бундан воз кечади. Суқрот учун қамоқдан қочиш ўзи тарғиб қилган ва ўзи бутун умр риоя этган қоидаларга, умр ишига ва ўлмак, Ватанга хиёнат бўлар эди. Зеро унинг қатъий фикрича, ҳар қандай, хатто энг юксак ва адолатли мақсад ҳам, унга эришмоқ йўлидаги паст ва жиноий воситаларни оқламайди. Тадбир давомида филиал ўқитувчиси Н.Ашурова сўзга чиқиб, Шарқу Ғарб илмининг ривожига кучли таъсир ўтказган, Шарқ илм-фанида “устоди аввал” (биринчи муаллим) деган шарафли ном олган Платон нафақат илм-фан, балки маънавий жасорат бобида ҳам Суқротнинг муносиб шогирди бўлди. Зеро, жаҳон илм-фани биносининг тамал тошларини қўйган ўша давр буюк алломаларининг масканига айланган академия қанчадан-қанча қийинчиликлар, сарсон-саргардонликлар, яъни Платоннинг маънавий жасорати туфайли барпо этилди. Инсоинятнинг бугунги тараққиёт даражасини Николай Коперник, Жордано Бруно, Галилео Галилей, Кампанелла каби олимларнинг кашфиётларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ваҳолангки, масалан, черков таъзиқларига учраган Ж.Бруно жонини сақлаб қолиш учун ўз кашфиётидан воз кечса, тавба қилса бас эди. Аммо у бундай қилмади ва ўтда куйдирилди. Худди шундай, ўнлаб Европа алломалари жаҳолат қурбонлари бўлишди. Марказий Осиёда ҳам юзлаб ана шундай буюк жасорат соҳибларини санаб ўтиш мумкин. Хусусан, Хоразм Маъмун академиясида фаолият кўрсатган Абу Наср ибн Ироқ, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Хўжандий, Аҳмад ибн Муҳамад Хоразмий, Аҳмад ибн Ҳамид Найсабурий каби алломаларнинг фидойилиги туфайли Шарқ зиё масканига айланди. Уларнинг илмий кашфиётлари, машаққатли меҳнат ортида яратган асарлари жаҳон илм-фанининг ривожига беқиёс ҳисса бўлиб қўшилди. Эл-юрт мустақиллиги йўлида ўз жонини фидо қилган Нажмиддин Кубро ёки Жалолиддин Мангубердиларнинг жасоратисиз, мамлакатни ривожлантириш, давлатни мустаҳкамлашга умрини бахшида этган Амир Темурсиз, халқ фаровонлиги, жамият барқарорлиги ҳақида қайғурган Алишер Навоийсиз, Ватан ишқи билан буюк салтанатни яратган Заҳириддин Муҳаммад Бобурсиз ўзбек халқининг тарихини ва буюк келажагини тасаввур этиш мумкин эмас. ХХ асрнинг кўп халқлар учун қайғули тарихида ҳам бундай улуғ сиймолар кўп. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling