4.1.2. Узлуксиз коаксиал УЮЧ дезинсексиятор ва дезинфексиятор қурилмасини тавсифи
Донни дизенсексиялаш ва унни дезинфексиялаш узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилмасини технологик схемаси расм 13 да келтирилган.
Қурилманинг тузилиши. Қурилма, УЮЧ манбаи ҳисобланган “Хазар -2Р” генераторидан, УЮЧ енергиясини узатувчи тизимдан, мослаштирувчи қурилмадан, кирувчи ва чиқувчи қурилмали труба трубали (диелектрик) ишчи камерадан, конструксия каркаси, диелектрик трубани уз уки атрофида айлантирувчи електродвигател ва бошқарув , о‘лчов аппаратурасидан тузилган.
1-Boshkaruv pulti; 2-Elektrodvigatel;
3-Maxsulot chikishi; 4-Ishchi kamera;
5-Karkas; 6. UYUCh generator;7-Kamerani kutargch; 8-Tulkin utkazgich; 9-Koaksial utkazgich;10-Maxsulotni solish bunkeri.
Расм 13. Донни дизенсексиялаш ва унни дезинфексиялаш узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилмасини технологик схемасини .
Барабанли дезинсексиятор ёки дезинсификаторида қўлланиладиган-. УЮЧ “Хазар -2Р” генератори 2350 - + 50 МГс частотада, чиқишдаги қуввати
0,8 -2,5 кВт. бўлиб, електр тизимидаги кучланишнинг 10% о‘згариб туришига мослаштирилган. Ташки кучланиши 0 -10 В, доимий ток кучи 15 А., унинг номинал катталиги . Генераторнинг фойдали иш коеффициенти номинал чиқиш қувватида 40% бўлиб, уч фазали електр тармоқда 7кВА тенг. Генератор 3 -4 л/ мин тезликда оқадиган, босими 3ат, температураси 10 0 С 0 С да о‘згариб турувчи сув билан совутилади. Генератор икки блокли бўлиб, УЮЧ манба ва бошқарув блокидан ташкил топади, бу блоклар бир бирига узунлиги 15м бўлган махсус кабел билан уланади.
Ишлаб чиқилган барабанли қурилмада, бизлар УЮЧ техникасида кенг қўлланилиб келаётган- ЭММ то‘лқинлари тарқалишини секинлаштирувчи спиралли тизимни қо‘лладик. Унинг коаксиалли ишчи камерага киришини ва ундаги ЭММ нинг маълум вақтдаги спиралдаги сифатий о‘згаришини қуйидаги келтирилганлардан ко‘риб чиқамиз.
14-расм (а,б) да спиралли секинлаштирувчи тизим ва унинг сифатий ко‘риниши келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |