Республика узбекистан


ТАНЛОВ САВДОСИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА


Download 0.74 Mb.
bet11/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

ТАНЛОВ САВДОСИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА
Й Ў Р И Қ Н О М А


I. ИШЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ТАФСИЛОТИ.

    1. Танловлар ҳақида маълумотнома жадвали (келгуси уринларда ТХМЖ деб юритилади)да қайд этилган буюртмачи жадвалда номи келтирилган иншоот бўйича ишлар бажаришни мужаллаётганлиги ва ТХМЖда номи қайд этилган иншоот (келгуси уринларда “иншоот” ёки “лойиҳа” деб юритилади) бўйича танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

    2. Танлов ўтказиш услуби – очиқ танлов, агар ТХМЖ да бошқа услуб белгиланган бўлмаса.

    3. Ишлар, танлов ҳужжатларининг тижорат қисмида намунаси илова қилинган пудрат шартномасида келтирилган талаблар асосида амалга оширилиши шарт,

    4. Лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси худудида амал қилаётган шаҳарсозик меъёрлари ва қоидалари, стандартларга тула мос келишини таъминлаш мақсадида талаб қилинадиган барча ишчи кучлари, материаллар, ёнилги, сарфланадиган қисмлар, жихозлар, умумий ва алоҳида характердаги хизматлар, барча зарур бўлган йулдош ва ёрдамчи ишлар ва материалларни ҳамда барча зарур координацияларни ўз ичига олади.

    5. Танлов ҳужжатлари ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА асосида ишлаб чиқилаётган бўлса ва буюртмачи пудратчига лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ҳамда уни кейинги босқичларининг экспертизасини ташкиллаштиришни юклашни режалаштираётган бўлса, бу холат ТХМЖда акс эттирилиши керак. Бунда ушбу ишларнинг харажатини пудратчи узининг танлов таклифи сарҳисобига қўшиб кўрсатиши керак.



II. ТАНЛОВ ҲУЖЖАТИНИНГ ТАРКИБИ.
2.1. Мазкур танлов ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли “Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 03.07.2003й. даги «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 302-сонли қарорлари Низомнинг талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, танлов савдоси ҳужжатлари умумий, техник ҳамда тижорат қисмларидан иборатдир.
2.2. Умумий қисм - танлов иштирокчилари учун таклифнома, шартноманинг умумий шартлари ва мазкур йуриқномадан иборат бўлиб, қўйилмалар ва иловаларни ҳам ўз ичига олган.
2.2.1. Қўйилмалар рўйхати:
1- Қўйилма. Танлов буюртмасини таъминлаш кафолатининг намунаси.
2- Қўйилма. Танлов иштирокчисининг ташкилий тузилмаси ҳақида маълумотнома.
3- Қўйилма. Танлов савдоси иштирокчиси тўғрисида умумий ахборотлар.
4- Қўйилма. Танлов иштирокчисининг молиявий холати.
5- Қўйилма. Банк кафолатининг намунаси.
6- Қўйилма. Танловда қуйилаётган иншоотлар бўйича охирги 3 (уч) йилда бажарилган иш тажрибаси.
7- Қўйилма. Пудратчининг ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган машина ва механизмлари рўйхати.
8- Қўйилма. Танлов ўтказилаётган даврда оферент томонидан иштирок этилаётган, танловдан сўнг танлов предмети қурилиши (реконструкция, таъмирлаш) даврида иштирок этиладиган шартномалар (контрактлар) ҳақида маълумотнома.
9- Қўйилма. Қурилиш майдонини кўрганлик гувохномаси.
10- Қўйилма. Танлов иштирокчисига ҳужжатларга имзо чекиш ва танлов савдоларида қатнашиш хуқуқини берувчи ишончнома.
2.2.2. Иловалар рўйхати:
1- Илова. Лойиҳани бажаришга буюртма.
2- Илова. Қурилишнинг умумий графиги.
3- Илова. Қурилишни молиялаштиришнинг умумий графиги.
4- Илова. Иншоотдаги жисмоний ишлар ҳажми ва материаллар сарфи ведомости ҳамда нархларни шакллантирувчи асосий кўрсатгичлар нархи жадвали.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling