Республика узбекистан


Download 0.74 Mb.
bet10/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

XVII. ХАБАРНОМАЛАР
17.1. Буюртмачи (техник аудитор) томонидан пудратчига берилиши лозим бўлган барча хабарнома ёки йўриқномалар шартнома шартларига мувофиқ почта, телеграф, телефакс ёки факс орқали жўнатилиши ёки пудратчи белгилайдиган ўша жойдаги манзилга етказилиши лозим.
17.2. Пудратчи томонидан Буюртмачи (техник аудитор)га бериладиган хабарнома шартнома шартлари бўйича почта, шошилинчнома (телеграмма), телефакс орқали жўнатилиши ёки шу мақсад учун тайинланган манзилга етказилиши керак.
17.3. Ҳар қайси томон манзилини бу ҳақда олдиндан иккинчи томонни хабардор қилиб қўйиб, бошқа манзилга алмаштириши мумкин.


XVIII. БУЮРТМАЧИ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЯТНИНГ БАЖАРИЛМАСЛИГИ
18.1. Буюртмачи томонидан мажбуриятларни бажармаганлик учун санкция (жазо) шартнома шартлари, Фукоролик Кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида» ги Қонуни билан белгиланади.
XIX. ҲАРАЖАТЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
19.1. Биринчи молия йили мобайнида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш юзасидан шартнома ижросининг нархи ва муддатига тузатиш киритилишига йул қўйилмайди, қонунчиликда кузда тутилган холлар бундан мустасно.
19.2. Иккинчи ва ундан кейинги йиллар учун шартнома нархларини ўзгартириш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
XX. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
20.1. Ишлар олиб борилаётган чоғида майдонда ёки унинг атрофида авария ёки бахтсиз ходиса ёхуд можаролар келиб чиқса пудратчи йигирма тўрт соат (24) ичида буюртмачи (техник аудитор)га хабар бериши шарт.
20.2. Пудратчи ушбу тузилган шартномага хусусий ва махфий ҳужжат сифатида муносабатда бўлиши керак. Пудратчи буюртмачининг рухсатисиз ишга таалуқли бирон бир ахборотни, жадвал ёки фото суратни ошкор этиши мумкин эмас ва қурилиш майдонидан реклама мақсадларида фойдаланмаслиги зарур.
20.3. Пудратчи муқобил қурилиш материаллардан фақат буюртмачи (техник аудитор) ва муаллифлик назорати вакили билан келишган холда фойдаланиши мумкин, агар муқобил қурилиш материалининг сифати лойиҳа ҳужжатида кузда тутилган материалнинг сифатига тенг ёки юқори бўлсагина.
20.4. Барча материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар (қурилиш машиналари ва механизмлари бундан мустасно) агар улар қурилиш майдондан ташқарида ишлаб чиқарилган ёки тайёрланган бўлса, майдонга келтириш чоғида зарар етмаслиги учун химояланган (ўралган) ҳолда бўлиши керак. Пудратчи буюртмачи олдида қурилиш материаллари, конструкциялар ва жиҳозларини қурилиш майдонига етказиб келиш учун жавобгардир. Пудратчи қурилиш майдонида қурилиш материаллари, конструкциялар ва жиҳозларининг сақланиши ва сақлаш шароитлари учун (ш.ж.буюртмачи томонидан тақдим этилган) жавобгардир.
20.5. Пудратчи жихозларни монтаж қилиш, синаб кўриш ва ишлатишга тайёрлаш билан боғлиқ ишларга жавоб беради, агар ушбу холат танлов ҳужжатларида кузда тутилган бўлса.
20.6. Пудратчи шартнома шартларига мувофиқ ўз вақтида буюртмачига материалларнинг чизмалари, намуналари ва бошқа ҳужжатларини ўз вақтида тақдим этиши зарур.
20.7. Пудратчи қурилиш ишларини бошлаш ҳақидаги хабарномани олгандан кейин ишларни олиб бориш лойиҳасини буюртмачи (техник аудитор)га тақдим этиши керак. Буюртмачи (техник аудитор) чизмаларни текшириб куриши керак ва зарурат туғилганда уларни камчиликларини бартараф этиш учун пудратчига қайтариши зарур. Ўзгаришлар лойиҳа ташкилоти билан, зарурат тугилганда маҳаллий фойдаланувчи ташкилотлар ва идоралар билан келишилади. Чизмалар корректировка қилиниб қайта равишда пудратчига тақдим этилади.
20.8. Пудратчи ишлар тугаллангунга қадар бажарилган ишларнинг ижро чизмасини тасдиқлаш учун техник аудиторга тақдим этиши керак. Ижро чизмалари босқичлар бўйича бажариладиган ишларни, шунингдек лойиҳанинг амалда бажарилган ишларга мувофиқлигини акс эттиради.
20.9. Пудратчи фойдаланувчи хизматлар билан ҳамкорлик қилиши ва мавжуд коммуникациялар бўйича барча йўл-йўриқларини уларнинг бутунлигини бузмаган ҳолда бажариши лозим, агар лойиҳа ҳужжатларида ва шартнома шартларида бошқа холат кўрсатилган бўлмаса. Буюртмачи (техник аудитор) мавжуд коммуникацияларни бузиш (демонтаж), алмаштириш ёки таъмирлашни белгиланган тартибда фойдаланувчи хизматлар билан келишиши зарур.
20.10. Пудратчи вақтинчалик бино ва иншоотлар (офислари, устахоналари, омборлари, ишчиларнинг яшаш жойилари, дам олиш ҳудудлари ва хоказолар)ни барпо қилиш, фойдаланиш ва ишлар тугалланганда тугатиш учун жавоб беради. этиш, ишлатиш ва тугатиш учун жавоб беради. Барча вақтинчалик бино ва иншоотлар ишларни амалга ошириш лойиҳасига мувофиқ барпо қилиниши шарт ва танлов таклифига киритилган ҳисобланади.
20.11. Буюртмачи (техник аудитор) материаллар, хизматлар ва хоказоларнинг келиб чиқиш манбалари ҳақидаги маълумотномани талаб қилиши, пудратчи эса ушбу маълумотномани тақдим этишга мажбурдир.
20.12. Пудратчи техник аудитор билан келишилган ҳолда қурилиш майдонида ахборот тахтаси ўрнатиши зарур. Тахтадаги барча ахборотлар ўзбек ва рус тилларида ёзилган бўлиши зарур. Ахборот тахтасида буюртмачининг номи, лойиҳанинг номи, пудратчи ва асосий ёрдамчи пудратчиларнинг номлари кўрсатилган бўлиши керак. Алоҳида офислар ўрнашган жойларни кўрсатувчи, аҳолини огоҳлантирувчи ва шунга ўхшаш эълонлар ёзиладиган бошқа ахборот тахталари буюртмачи (техник аудитор) билан келишган ҳолда ўрнатилади.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling