Республика узбекистан
XII. ТАКЛИФЛАРНИ БЕРИШ ШАКЛИ
Download 0.74 Mb.
|
2018 file180502205803086
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIII. ТАНЛОВ ТАКЛИФИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ
- XIY. ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИНИ ОЧИШ ВА БАҲОЛАШ
XII. ТАКЛИФЛАРНИ БЕРИШ ШАКЛИ
12.1. Таклифлар буюртмачига ТХМЖда белгиланган тартибда, муддатида ва манзилга тақдим этилиши шарт. 12.2. Танловларини олдиндан малакасини аниқлаш тарзида амалга оширилганда (йуриқноманинг 1.2. банди ва ТХМЖга қаралсин) унинг санаси белгиланади (ТХМЖга қаралсин). 12.3. Буюртмачи танлов комиссияси билан ўзаро келишган ҳолда таклифларни тақдим этиш муддатини узайтириши мумкин ва бу ҳақида хабарномани танлов иштирокчиларига тарқатади. 12.4. Танлов таклифи (оферта) буюртмачи тақдим этилгач, талабгорларга офертанинг қабул қилинганлиги ва рўйхатга олинганлиги тўгрисида хабарнома берилади. 12.5. Буюртмачи мазкур йуриқноманинг 5.3. банди талабларига мувофиқ талабгорга танишиш учун лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ёки умуман тақдим этмаган ҳоллатларда талабгор танлов таклифларини тақдим этиш охирги муддатини узайтириш мақсадида буюртмачига суровнома бериши мумкин. 12.6. Мазкур йуриқноманинг 12.5. бандида келтирилган холатлар юзага келганда буюртмачи танлов таклифларини тақдим этиш муддатини пудратчи ташкилотдан буюртмачи томонидан унга лойиҳа ҳужжатлари танишиш учун берилганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб камида 5 кун муддатга узайтириши шарт. XIII. ТАНЛОВ ТАКЛИФИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ 13.1. Таклиф берилганидан кейин иштирокчи танлов таклифига ўзгартишлар киритиши ёки уни бекор қилиши мумкин, шу шарт биланки, ушбу ўзгартишлар ёки таклифни бекор қилиш хабари таклифларни бериш муддати ичида ёзма равишда танлов «Буюртмачи»га тақдим этилган бўлса. 13.2. Иштирокчи киритган ўзгартишлари ёки таклифни бекор қилиш ҳақидаги хабарнома тайёрланган, мухр босилган, тамга босилган ва «Танлов иштирокчиларига йуриқнома» нинг 11.5., 11.6. ва 11.7. бандлари талабларига мувофиқ таклифларни 12.1. бандда кўрсатилган тақдим этиш муддати тугагунга қадар етказиб берилган бўлиши зарур. 13.3. Таклиф бериш муддати тугагандан кейин таклифга ўзгартишлар киритилмайди. XIY. ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИНИ ОЧИШ ВА БАҲОЛАШ 14.1. Одатда танловлари Буюртмачининг турар - жой манзилида ўтказилади, агар ТХМЖда бошка ҳолат кўрсатилган бўлмаса. 14.2. Оферталар солинган конвертлар, иштирок этиш хохишини билдирган оферентлар ёки уларнинг вакил қилган вакиллари иштирокида ТХМЖда, эълонда таклифномада кўрсатилган манзилда очилади. 14.3. Танлов иштирокчиларининг ваколат берган иштирок этаётган вакиллари, ўзларининг иштирок этганликлари ҳақида гувоҳлик белгиси сифатида реестрга имзо чекадилар. 14.4. Танлов комиссияси таклифларини бекор килиш ҳақида хабарнома йуллаган танлов иштирокчилари номини эълон қилади (агар шундайлар бўлса). 14.5. Таклифни бекор қилиш ҳақида хабарнома берилган таклифлар очилмайди. Танлов ҳужжатларида белгиланган муддатдан кейин етиб келган оферталар кўриб чиқилмайди. Оферталарни тақдим этиш санаси танлов буюртмачининг оферталарни почта хабарномасидан олинганлиги ҳақидаги белги бўйича ёки танлов буюртмачининг оферталарни оферентга берилган сана ҳақида хабарнома санаси (оферталарни қўлда етказиб берган ҳолларда) бўйича белгиланади. 14.6. Пакетларда жойлаштирилган ҳужжатларни ўрганиш, танлов ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида талабгорлар вакилларининг иштирокисиз аниқланади. Танлов таклифларини ўрганиш ва баҳолаш билан боғлик маълумотлар ошкор этилмайди, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. 14.7. Тақдим этилган оферталарнинг очилгунга қадар сақланиши учун жавобгарлик буюртмачи зиммасида бўлади. 14.8. Агар ТХМЖда бошқа ҳолат кўрсатилган бўлмаса, оферталарни баҳолаш муддати конвертлар очилган кундан эътиборан узоғи билан 10 кунни ташкил килади. 14.9. Танлов комиссияси ташқи конвертни очади (1-пакет ҳужжатларини), таклиф тўғри тўлдирилганлигини, имзоланганлигини ва умумий ҳолатини ўрганади, танлов иштирокчиларининг малакавий кўрсатгичларини баҳолайди. 14.10. Малакавий кўрсатгичлар баҳолангандан сўнг, малакавий танловдан ўтган 2-пакет ҳужжатларини баҳолашга ўтказилган оферентларнинг номи эълон қилинади. Танлов комиссияси биринчи пакет ҳужжатларини баҳолаш бўйича натижаларни эълон қилмай туриб, 2-пакетларни очишга хақли эмасдир. 14.11. Танлов комиссияси ички конвертни очади (2-пакет ҳужжатларини), уларни ўрганади, баҳолашни амалга оширади, ғолибни аниқлайди ёки бошқа қарорлар қабул қилади. 14.12. Танлов комиссиясининг барча қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози хал килувчи ҳисобланади. 14.13. Малакани баҳолаш ва якуний баҳолаш танлов комиссияси томонидан тасдиқланган мазкур танлов иштирокчилари учун йурикноманинг XVI ва XVII бобларида кўрсатилган баҳолаш критерияларига асосан амалга оширилади. 14.14. Агар танлов комиссияси томонидан танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотларда сохта маълумотлар аниқланса, у ҳолда танлов комиссияси ушбу танлов таклифини рад қилишга ҳаклидир. 14.15. Офертада танлов ҳужжатларининг талабларидан бир оз четга чиқиш ҳоллари мавжуд бўлса ва у бошка оферентларнинг рейтинг кўрсатгичларига таъсир қилмаса, танлов комиссияси ушбу ҳолатни эътиборга олмасликка хаклидир. 14.16. Марказлашган манбалардан молиялаштирладиган иншоотлар бўйича 07.02.2011й.даги ПК-1475 ва давлат харидларини амалга ошириш Хукумат комиссиясининг қарорларига мувофик баҳолаш ишлари ТХМЖда кўрсатилган кичик бизнес субъектлари учун преференцияларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 14.17. Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари ва фирмалари иштирок этганда, уларнинг танлов таклифлари баҳоланганда мамлакатимиз пудратчилари учун қуйидаги нарх преференциялари кўзда тутилади: танлов иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш жараёнида танлов таклифларида четдан ишлар (хизматлар) киритилиши кўзда тутилганда ва бунда импорт қилувчилар қонунга мувофиқ қўшимча қиймат солиғидан озод этилади, таклиф қўшимча қиймат солиғи суммасига қўшиб ҳисоблаган ҳолда баҳоланади. 14.18. Танлов комиссиясининг ҳар бир мажлисида баённома юритилади. 14.19. Баённомаларда танловга қўйилмаган ёки рад (дисквалификация) этилган оферталар қайд этилиб, рад ёки дисквалификация қилиш сабаблари кўрсатилади. 14.20. Танлов комиссияси танлов таклифларини батафсил ўрганиш ва баҳолаш учун баҳолаш гурухлари тузиши мумкин. Бахолаш гурухлари таркибига комиссия аъзолари билан бирга жалб қилинган экспертлар ва консултантлар хам киритилиши мумкин (комиссия карорига биноан). Экспертлар ва консултантларнинг хизматлари буюртмачи томонидан шартнома асосида тўлов қилиниши мумкин. Баҳолаш гурухи аъзолари танлов комиссияси аъзолари каби танловларини ўтказишда қонунга ва танлов ҳужжатлари талабларига риоя килиш бўйича жавобгардирлар. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling