Республика узбекистан


Download 0.74 Mb.
bet20/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

Жами: баллар жамланмаси




100












Изоҳ:
Буюртмачи бошланғич нархи энг кам иш ҳақининг 25 бараваридан 5000 баробаригача бўлган объектларда баҳолаш якунига кўра 55 балл (ўтиш балл) дан кам тўпласа, у ҳолда таклиф техник малакасиз бўлиб ва танлов комиссияси аъзосининг овози «қарши» деб ҳисобланади, агар ТХМЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса.
Таклиф кўриб чиқилмайди ва иккинчи пакет ҳужжатлари оферентга қайтариб берилади:
- агар таклиф танлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш якунларига кўра техник малакасиз деб тан олинса (танлов комиссияси аъзоларининг кўпчилиги баҳолаш варақаларида ўтиш балидан кам балл қўйишган);
- танловда иштирок этиш учун танлов буюртмасини таъминлаш бўлмаса ёки у белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса;
- 4-қўйилма ва баланс ҳисоботлар ҳамда 8-қўйилма мавжуд бўлмаса;
- оферентда банк кафиллиги ёки мазкур йўриқноманинг 7.2. бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ миқдорга расмийлаштирилган айланма маблағлари мавжудлиги ҳақидаги молияловчи банкнинг маълумотномаси мавжуд бўлмаса таклиф кўриб чиқилмайди ва иккинчи пакет ҳужжатлари очилмасдан қайтариб берилади.
Агар, қурилиш (реконструкция, таъмирлаш) даврида лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш машиналари, ускуналар, механизмлар бошқа объектларда ишлатиш учун жалб қилинган бўлса, у холда 7-қўйилма бўйича қўйиладиган балл нолга тенглаштирилади.
* 8-чи қўйилмада кўрсатилган амалдаги шартномалар ва оъектлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари бошқа объектлар танлов комиссияси томонидан аниқланса, оферентнинг 1-пакет ҳужжатлари баҳоланмасдан, 2-пакет ҳужжатлари очилмасдан қайтариб берилади.
№№ 2, 3, 6, 7, 9 қўйилмалар мавжуд бўлмаганда, уларнинг баҳолари нолга тенглаштирилади.
Оферент вакили, агар у оферент корхонанинг раҳбари бўлмаса ёки 10-қўйилмада келтирилган тартибдаги ишончномага эга бўлмаса, танловда иштирок этиш ва танлов таклифларини (офертани) имзолашга хақли эмасдир.
10-қўйилма мавжуд бўлмаган ҳолда танлов таклифини ва кейинчалик буюртмачи ҳамда пудратчи ўртасида тузиладиган пудрат шартномасини фақат оферент корхона раҳбари имзолашга ҳуқуқлидир.


Танлов қатнашчилари буюртмачига танлов таклифларини ўрганиш ва тайёрлаш максадида лойиҳа ҳужжатларини, шу жумладан техник қисми (чизмалар)ни тақдим этилиши юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Буюртмачи танлов иштирокчиларининг талабларига биноан уларга лойиҳа ҳужжатларини, ш.ж. техник қисмини (чизмалар оригинал ёки электрон шаклда) қайтариш шарти билан ўрганиш учун тақдим этади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling