Республика узбекистан


IX. ТАНЛОВ ТАКЛИФИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДАВРИ


Download 0.74 Mb.
bet17/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

IX. ТАНЛОВ ТАКЛИФИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДАВРИ
9.1. Талабгорнинг таклифи танлов таклифи очилган кундан бошлаб 45 кун ичида ўз кучида қолади, агар ТХМЖда бошқа ҳолат кўрсатилган бўлмаса.
9.2. «Буюртмачи» баъзи алоҳида холларда таклифнинг биринчи амал қилиш муддати тугагунча танлов иштирокчиларидан амал қилиш муддати узайтирилишини келишиши мумкин. Келишиш ёзма шаклда расмийлаштирилади.


Х. ТАКЛИФЛАРНИ БЕРИШ ШАКЛИ.

10.1. Танлов иштирокчиси таклифни ташкил этувчи барча ҳужжатларнинг оригинал ва иккитадан нусхасини уларга «Асли» ва «Нусхаси» деб аниқ белги қуйган ҳолда тақдим этиши керак. Улар орасида фарқи бўлган тақдирда «Асли» га устунлик берилади.


10.2. Таклифнинг асли ва нусхалари босмаланган бўлиши зарур. 2,3,4, 6,7,8,9 қўйилмалар ва 1, 2, 3, 4 иловаларнинг хар бир варағи танлов иштирокчиси раҳбари ёки ваколатли шахс томонидан имзоланган ва мухрланган бўлиши лозим.
10.3. Таклифнинг барча варакларига «Танлов иштирокчиларига Хабарнома»га мувофик киритилган зарур ёзувлар ёки тузатишлар танлов таклифлари остига ўз имзосини қуйган шахс томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
10.4. Тузилган таклифда ўзгартишлар, сатрлар орасига киритмалар ва учиришлар бўлмаслиги керак. «Буюртмачи» хабарномасига мувофик киритилган ёки танлов иштирокчиси йул қуйган ҳатони тузатиш учун зарур бўлган ўзгартиришлар бундан мустасно. Мазкур тузатишлар таклиф остига ўз имзосини чеккан шахс томонидан имзоланган бўлиши зарур.
10.5. Танлов комиссияси ҳар кандай узгартиришлар, четга чиқишлар ёки муқобил таклифларни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Танлов ҳужжатларига талабни оширувчи ўзгартиришлар, четга чиқишлар, муқобил таклифлар ва бошқа омиллар танлов таклифларини баҳолаш чоғида эътиборга олинмайди.

11.1. Оферент томонидан имзоланган ва мухр босилган оферта, «Танлов иштирокчиларига йуриқнома» нинг 11.2., 11.3. ва 11.4. бандларига асосан мухрланган иккита бир-бирига солинган конвертларга жойлаштирилиб савдо «Буюртмачи»га жўнатилади (11.8. банддаги ҳолатлар бундан мустасно).


11.2. Ташқи конвертда 1-чи пакетга кирадиган ҳужжатлар ва ички конверт жойлашади. Ички конвертда эса 2-чи пакетга кирадиган ҳужжатлар.
11.3. Ташқи конверт қуйидагича белгиланади:
- Оферталарни қабул килиш учун белгиланган манзил кўрсатилади:
- Оферентнинг номи.
- Танлов савдоси предметининг номи:
- Оферта тақдим этилган сана.
11.4. Ички конверт қуйидагича белгиланади:
- оферентнинг номи;
- танлов савдоси предметининг номи;
- «Молиявий таклиф» ёзуви.
11.5. Танлов таклифига ўзгартишлар киритиш ёки уни бекор қилиши хабари танлов «Буюртмачи»сига оферент томонидан ёпилган, имзоланган ва мухрланган конвертларда жўнатилади.
11.6. Ўзгартиришлар ҳақидаги конвертлар 11.3. ва 11.4. бандларига мувофик белгиланади, «Ўзгартиришлар» деб ёзиб қўйилади.
11.7. Танлов таклифини қайтариб олиш хабарномаси конвертида қуйидагилар кўрсатилади:
- оферент номи;
- танлов предметининг номи;
- «танлов таклифини қайтариб олиш» ёзуви;
- танлов таклифини қайтариб олиш хабарномаси берилганлигининг санаси.
11.8. Танловларини олдиндан малакасини аниқлаш тарзида амалга оширилганда биринчи ва иккинчи пакет ҳужжатлари алоҳида тақдим этилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling