Республика узбекистан


Download 0.74 Mb.
bet21/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

Оферент лойиҳа, лойиҳа худуди ҳамда офертадаги иш ҳажмлари ўртасида фарқ аниқланса буюртмачи ва танлов комиссиясини танлов бошлангунга қадар расмий равишда хабардор қилиши лозим.
Офертанинг тақдим этилиши танлов иштирокчиси томонидан юқорида қайд этилган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиққанлигини ва унда лойиҳа бўйича кузда тутилган ишларни бажаришга таъсир қилувчи материаллар, конструкциялар ва бошқа шартлар бўйича саволлари йўқлигини англатади.
Оферент 2-пакет ҳужжатларида қурилиш майдонини жойига чиқиб кўрганлиги ва танлов ҳужжатларидаги физик иш ҳажмларини лойиҳа ҳужжатлари билан солиштириб, батафсил ўрганиб, таклиф этган қиймати ва муддатида бажариб бериш бўйича кафолат хати тақдим этади.

16.4. Танлов комиссияси, талабгор (оферент) дан унинг квалификация талабларига мос келиши ҳақидаги маълумотларини ҳужжатлар шаклида исботлаб беришни талаб қилишга ҳакли.


16.5. Зарурият туғилганда танлов комиссияси биринчи пакет ҳужжатларини батафсил ўрганиш мақсадида комиссия аъзоларидан ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳолаш гурухи тузиш ва тегишли хулосани комиссияга тақдим этиш ҳукукига эгадир.
16.6. Баҳолаш гурухи тузилган ҳолларда танлов комиссияси аъзоси баҳолаш гурухининг тавсиясига кўра қарор қабул қилишга ёки танлов таклифларини баҳолаш варағини мустақил тўлдиришга ҳаклидир.
16.7. Танлов комиссияси пудратчиларнинг ўз интеллектуал мулклари ёки тижорат сирларини сақлаш ҳукукларини бузишга ҳақли эмас.
XVII. ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, ЯКУНИЙ БАҲОЛАШ,
ТАНЛОВ ҒОЛИБИНИ АНИҚЛАШ

17.1. Танлов комиссияси томонидан танлов таклифларининг биринчи пакети бўйича баҳолаш якунлари тасдиқланиб эълон қилингач, молиявий таклифлар жойлаштирилган пакетларни очиш ва уларни баҳолаш амалга оширилади.


17.2. Малака танловидан мувафаққиятли ўтган оферентлар иккинчи пакет ҳужжатларини очишда қатнашишга рухсат берилади.
17.3. Иккинчи пакет ҳужжатларини очиш мазкур йуриқноманинг XIV – Боби талабларига мувофиқ амалга оширилади.
17.4. Танлов комиссияси 2-чи пакет ҳужжатларининг тўлиқлигини кўриб чиқади ва ҳужжатларнинг тўгри тўлдирилганлиги, тўғри имзолагани ва умумий ҳолатини ўрганади.
17.5. Агар танлов комиссияси 2-чи пакетдаги ҳужжатларининг бирортаси нотўғри тўлдирилганлигини ёки танлов ҳужжатларининг талабларига мос равишда тахланмаганлигини аниқласа, бу таклиф рад этилиб, унинг мазмуни эълон қилинмасдан танлов қатнашчисига қайтариб берилади.
17.6. Танлов комиссияси 17.5. банднинг талабларига зид келмаган оферентларнинг оферталаридаги нарх ва муддат бўйича кўрсатгичларини эълон килади.
17.7. Сўнгра, таклифларни арифметик теширувлари ўтказилади, танлов ҳужжатлари таркибида келтирилган жисмоний ишларнинг ҳажми ва ресурслари офертада келтирилган жисмоний ишлар ва ресурслар ҳажми билан солиштирилади. Танлов таклифларига молиявий баҳо берилади.
17.8. Ҳисоб-китоблардаги арифметик хатолар танлов иштирокчилари учун ишлаб чиқилган мазкур йуриқноманинг 8.4. ва 8.5. бандларига биноан амалга оширилади.
17.9. Зарурият туғилганда танлов комиссияси иккинчи пакет ҳужжатларини, яъни ҳисоб-китобларнинг иқтисодий асослилигини, тақдим этилган жисмоний ишларнинг танлов ҳужжатлари талабларига мослиги в х.к.ни батафсил ўрганиш максадида комиссия аъзоларидан ва мутахассисларни жалб килган ҳолда баҳолаш гурухи тузиш хукукига эга.
17.10. Агар ТХМЖда бошка ҳолат кўрсатилмаган бўлса, барча молиявий таклифлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида баҳоланади.
17.11. Агар ТХМЖда бошка ҳолат кўрсатилмаган бўлса, танлов иштирокчиларининг таклифлари қуйида келтирилган танлов таклифларининг молиявий таклифларни баҳолаш критерияларига мувофиқ баҳоланади:

ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ



№№




Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling