Республика узбекистан


XIX. ШАРТНОМАНИ ИМЗОЛАШ, ОБЪЕКТНИ СУҒУРТАЛАШ


Download 0.74 Mb.
bet24/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

XIX. ШАРТНОМАНИ ИМЗОЛАШ, ОБЪЕКТНИ СУҒУРТАЛАШ

19.1. Агар ТХМЖда бошка ҳолат кўрсатилмаган бўлса, мувафаққият қозонишга эришган танлов иштирокчиси таклифи қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани олганидан кейин ўн (10) кун муддат ичида ТХМЖда кўрсатилган жорий этилган шаклга хамда кўрсатилган миқдорга мувофиқ, шартнома бажарилишини таъминлаш кафолатини тақдим этиши зарур ва бошқа сабабларга кўра 10 кунлик муддат узайтирилмаса, пудрат шартномаси тузишга мажбурдир.


19.2. Шартнома танлов ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар асосида тузилиши лозим, бунда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хеч бир томон иккинчи томон билан келишмай туриб шартнома шартларига ўзгартириш киритишга хакли эмас.
19.3. Агар танлов ғолиби танлов ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар асосида шартнома тузишдан бош тортса, ёки белгиланган муддатда шартнома бажарилишини таъминлаш кафолатини тақдим этмаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда, танлов якунига кўра офертаси 2 баҳога эга бўлган оферентни танлов ғолиби деб тан олиши ёки такрорий танлов ўтказилишини белгилаши мумкин.
19.4. Агар буюртмачи, танлов ғолибининг розилигисиз танлов ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кўзда тутилган шартлар асосида шартнома тузишдан бош тортса, у ҳолда танлов ғолиби ушбу ҳолат юзасидан хўжалик судига мурожаат қилишга хақлидир.
19.5. Танлов ғолиби қурилишни (реконструкция, таъмирлаш) қонунда белгиланган тартибда суғурта қилинишини таъминлайди.


XX. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ КЕЛИШИШ, ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИ БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИ

20.1. Танлов буюртмачи рахбарияти томонидан унинг натижалари тасдиқланиб сўнг тугалланган ҳисобланади.


20.2.Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси харид комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ундан олинган кўчирма у имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталида эълон қилинади.
20.3.Танловнинг исталган иштирокчиси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан сўнг давлат буюртмачисига танлов натижаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида танлов иштирокчисига тегишли тушунтиришларни тақдим этиши шарт.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling