Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИНОЛАРНИНГ ТУЗИЛМАВИЙ СХЕМАЛАРИ. Тузилмавий схемалари
Ораликлар хажмий - режавий параметрлари: эни, баландлиги ва устун кадамидан
ташкил топади. Оралик эни l - кундаланг режалаш уклари орасидаги масофа булиб, у куприксимон кран оралиги ва кран ости йули релгси укидан режалаш укигача булган масофанинг икки купайганига тенг. Sanoat binosidagi o’lchamlarning nomlanishi Крансиз ораликлар эни режалаш уклари орасидаги масофага тенг килиб олинади. Устунлар кадамини (кундаланг режалаш уклари орасидаги масофа) танлаш технологик жихозлар габарити ва жойлаштириш усули, чиқарилаётган махсулотлар улчами, ички кўтариш – ташиш механизмлари турига богликдир. Кенг куламда таркалган устунлар кадами 6 м ва 12 м. Оралик баландлиги (пол юзасидан ёпма юк кутарувчи тузилмаси пастки қисмигача) технологик, санитар - гигиеник талабларига боглик булади. Оралик узунлиги график усулда, яхни технологик жихозлар макетлари утиш жойлари, йуллар эни хисобга олган холда жойлаштириш йули билан, ёки аналитик усулда, яхни куввати хисобга олинган цех умумий майдонини қабул килинган энига булиш йули билан аникланилади. Саноат бинолари профили деганда, унинг кундаланг кесими куриниши тушунилади. Профилни танлашда технологик, ёруглик ва хаво алмашуви, қурилиш туман иклими, том киялиги талаблари асосий хисобланади. БИНОЛАРНИНГ ТУЗИЛМАВИЙ СХЕМАЛАРИ. Тузилмавий схемалари буйича саноат бинолар каркасли, каркассиз, туликсиз каркаслига булинади. Бир қаватли саноат бинолари каркаси фазовий системали булиб, кундаланг рамалар харорат булаги оралигида ёпма плиталар богловчилар билан бахзи холларда стропила ости тузилмалари билан бирлаштирилади. Кундалаланг рама устунлар ва стропила тузилмалар (ригеллардан) ташкил топади. Каркасли биноларда хамма вертикал ва горизонтал юкларни каркас элементлари қабул килади, деворлар (уз юкини кутарувчи, осма) факат ёпма вазифасини утайди. Каркасли тузилмавий схема, хоналари оддий режалаш, йигма элементларни максимал унификациялашда, бир ва куп қаватли бинолар иктисодий ечимини топишда кулай хисобланади. Каркассиз бир қаватли бинолар, юк кутарувчи деворли булиб, унга оралиги 12 м гача, баландлиги 6 м, краннинг юк кўтариши 5 т гача булган цехлари жойлашади. Икки ораликли ёки куп, крансиз ёки кранни юк кўтариши камрок булган бинолар, бахзи холларда туликсиз каркасли лойиҳаланади. Бундай биноларнинг девор таги устунлари йук булиб, ташки деворлар юк кўтариш ва ураш вазифасини бажаради. Алохида ишлаб чиқариш режимидаги саноат биноларига иссик намлик куп булган, кимёвий, ёнадиган ва портлайдиган махсулот чиқарадиган цехлар киради. Лойиҳанинг технологик қисмини тайёрлашда курилган махсус тадбирлар, бино тузилмаларига буладиган ишлаб чиқаришни салбий тахсирларини қисман камайтиради. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling