Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1060363
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ
Aholi yashash punktlari va shaharlarda sanoat korxonalarini joylashtirish 
usullari. Muhandislik iqtisodiy talablar. Korxonalarning yuk tashish transportlari. 
Issiq, sovuq suv, gaz, elеktor, bug’ va boshqa enеrgiyalar bilan ta'minlash . 
Sanitariya talablariga asosan korxonalarning turlari. 
САНОАТ БИНОЛАРИНИНГ ХАЖМИЙ – РЕЖАВИЙ ЕЧИМИ. 
Хар кандай саноат биносининг хажмий-режавий ечими, бино ичида булаётган 
технологик жараёнга боглик. Технологик жараён уз навбатида ишлаб чиқариш технологик 
схемасини аниклаб беради. Схемада ишлаб чиқарадиган махсулотнинг кетма-кетлиги, 
технологик асбоб-ускуналар характери ва жойланиши, цех ичидаги транспорт куриниши ва 
юк кўтариши, хоналар улчами ва жойланиши аникланади. 


Шунингдек схемада келтирилаётган хом ашё ва ёрдамчи материаллар, чиқарилаётган 
тайёр махсулот, ишлаб чиқаришда чикаётган чикиндиларни (отходи) алохида қилиш ва 
инженерлик тармокларини (сети) кулай жойлаштириш каби масалалар кузда тутилади.
Бундан ташкари технологик схема чиқарилаётган махсулот ва асбоб-ускуналар 
характери ва массасига караб бинонинг қаватлари кандай булишини билдиради.
Саноат корхоналари бош режасида бино ва иншоотларни жойлаштириш, улар орасидаги 
масофалар, транспорт ва мухандислик тармокларини утказилиши корхона учун қабул килинган 
технологик схемага боглик. 
Цехларни рационал режалаш учун технологик асбоб- ускуналар ва тайёр махсулотлар 
габаритлари, ишлаш жойлари характери, утиш жойлар ва йуллар эни, хамда ишлаб чиқариш 
асбоб- ускуналарини урнатиш схемасини билиш керак. 
Саноат ишлаб-чиқараётган махсулотига караб классификация буйича 250 га якин ишлаб 
чиқариш бўлим (отрасли) ва гурухларни бирлаштиради. Шунинг учун саноат бинолари 
куринишлари ва типларига караб, уларнинг конфигурациялари ва улчамларини режалаштириш 
кенг куламли.
Хамма куринишдаги режалаштириш асосан 2 типга булинади: алохида (разделние) ва 
ёппа (сплошние) (Расм 6) 
Биринчи типга куввати кам булган корхоналар киради, хамда уларга ишлаб чиқариш кичик 
ораликли алохида турган биноларга жойлашган булади. 
Расм 6. Бир қаватли ишлаб чиқариш биноларини хажмий – фазовий ва тузилмавий ечимлари 
схемалари 
а-в – ёпма куйилганда (а – ораликли, б – ячейкали, в – залли), г – шуни узи, павилионли 
Ишлаб чиқариш алохида жойлашган корхоналар катта қурилиш майдонини эгаллайди
мухандислик ва транспорт тармоклар узунлиги ва майдоннинг ободонлаштириш хажми купаяди, 
ишлаб чиқаришни поток шаклида ташкил этиш ва цехлараро транспортдан фойдаланиш йуколади. 
Хозирги замон амалиёти курсатаяптики, бир турдаги айрим вақтларида хар хил 
технологик жараёнли ишлаб чиқаришни бир бино таркибида блоклаштириш яхши натижа 
бермокда. Бир том остида хамма асосий, ёрдамчи, кушимча бино ва омборлар жойлашади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling