Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1060363
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Деформация чоклари. Режаси катта улчамли ёки баландлиги ва асосий тушаётган 
юклари хар хил бир нечта хажмдан ташкил топган саноат биноларида деформацион чоклар 
курилади, улар кулланишига караб харорат, чукиш ва зилзилага карши чокларга булинади. 
Харорат чокларини куйишдан максад ташки ва ички хаво харорати тебраниши 
натижасида буладиган деформациядан бино тузилмавий элементларида ёриклар хосил 
булишдан саклашдир. Харорат чоклари (буйлама ва кундаланг) вертикал буйича бинонинг ер 
устидаги хамма тузилмаларини алохида қисмларга булади, хамда горизонтал 
аралашмаслигини тахминлайди. Пойдевор ва бинонинг бошка ер ости элементлари харорат 
чоклари билан қисмларга булинмайди, чунки улар харорат тахсир остида хавфли холатгача 
деформацияланмайди. 
Чукиш чоклари бинонинг куш қисмларида бир хил булмаган ва нотекис чукишлар
кутилган холда курилади. 
Бундай чукиш куш қисмлар баландлиги орасидаги фарк (10 м дан ошик ёки 3 қават 
юкори) катта булганда, асосга тушаётган юклар катталиги ва характери хархил булганда, 
пойдевор остидаги асос грунтлари хархил таркибда булганда хосил булади. Чукиш чоклари 
бинонинг куш қисми чокларига куйилади, уни харорат чоклардан фарки вертикал буйича 
бинонинг хамма тузилмаларини мустақил чукадиган, хажми алохида блокларга булади. 
Чукиш чоклари қисмларни горизонтал булакларга булинишини хам тахминлайди
шунинг учун уларни харорат чокларига бирлаштирилади. 


Зилзилага карши чоклар ер кимирлайдиган туманларда жойлашган биноларда 
курилади. Бундай чоклар биноларни алохида булакларга (отсеклар) булади. Мустақил 
булаклар хажми бикир булиб, чукишни олди олинади. 
Харорат чоклари буйлама ва кундаланг куйилади, хамда улар орасидаги масофа бино 
тузилмавий ечимига, қурилиш тумани иклимий курсатгичига ва ички хаво хароратига караб 
белгиланади. 
Кундаланг харорат чоклари куш устунлар орасига урнатилади. Биноларда буйлама 
харорат чоклари икки катор устунлар орасига куйилади ва куш ораликларда режа укларини 
боглашга боглик холда эни 500, 750 ва 1000 мм қабул килади. 
Ёнгинга карши тусикларга ёнгинга карши деворлар, зоналар ва ораёпмалар киради. 
Тусиклар ёнгинни таркалиб кетишини олдини олади, хамда утдан ва нурли энергиядан 
химояланишни тахминлайди. Ёнгинга карши деворлар бинонинг бутун баландлиги буйича 
ёнмайдиган материаллардан тикланади. 
Агар технологик жараён шарт буйича ёнгинга карши деворлар урнатиш мумкин 
булмаса, у холда биноларда деворлари ва ёпмалари ёнмайдиган текис (вставка) урнатилган 
ёнгинга карши зоналар курилади. 
Технологик жихозлар (агрегатлар, машиналар, станоклар ва х.к.) пойдеворларга 
урнатилади. Улар жихозларни огирлигини қабул килиб, уни асосга ёки ораёпмага текис 
таксимлайди. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling