Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Куп қаватли бинолар
- бир қаватли биноларга технологик жихатдан асбоб ускуналари катта хажмли, огир ва
чиқарадиган махсулоти катта габаритли булган (прокат, йигиш цехлари), ишлаб чиқариш жойлашади. Бир қаватли бинолар саноатни 75% ташкил этади. Оралигига караб бир ва куп ораликли булади. Оралик ишлаб чиқариш хажми булиб, бир ораликли схема периметри буйича устунлар катори ва ораёпма билан чегараланган булади. Устунлар кундаланг катори орасидаги масофа оралик эни хисобланади. (расм 1.) Расм 1.Бир қаватли саноат бинолариинг асосий куринишлари а - бир ораликли, фонарсиз, б – шуни узи, куприксимон кранли, в, г – куп ораликли, фонарли Оралик 12м дан 60 м ва ундан юкори булиши мумкин (самолётсозлик). Режавий шаклига караб бир қаватли бинолар павилонли (киска энли ва ораликли кам), катта улчамли (сплошной) ва куп ораликли булади. Ички таянчларини (опоралар) (юк кутарувчи қисми) куйилишига караб бир қаватли саноат бинолари ячейкали (квадратли), ораликли, залли (таянчлар ораси 100 м ва ундан ошик) булади. - Куп қаватли биноларга технологик жараёни тик йуналган ишлаб чиқариш жойлашади.(енгил, озик - овкат, радио ишлаб чиқариш ва х.к). Куп қаватли бинолар схемаси куп ораликли булиб урта ораликларда иккинчи даражали ишлаб чиқариш жойлашади, чунки уларга кам микдордаги табиий ёруглик етарлидир. Куп қаватли бинолар биринчи қаватида катта ва огир жихозли ишлаб чиқариш жойлашса, юкори қаватида портлаш ва ёнгин чикишига якин булган хавога ёкимсиз газлар чиқарадиган ишлаб чиқариш жойлашади. Куп қаватли бинолар гурухига тепа қават устунлар сеткаси йириклаштирилган икки қаватли бинолар гурухчаси хам киради. Бундай бинолар юкори қаватида асосий ишлаб чиқариш, биринчи қаватида ёрдамчи хизматлар (тахмирлаш бўлими, электрокарлар депоси, маиший хоналар), хамда энергетика ва санитар техник тармоклар жойлашади. Икки қаватли биноларда машинасозлик, енгил, озик – овкат, полиграф ва бошка саноат корхоналарини жойлаштириш иморат майдони ва бино қурилиш хажмини камайиши хисобига иктисодий самара келтиради. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling