- Аралаш қаватли бинолар ишлаб чиқариш горизонтал ва тик йуналган технологик
жараёнга мулжалланган (кимё заводлар) булади.
Енгил машинасозлик, тукимачилик, озик – овкат, корхоналари, чинни заводларини
бир қаватли ёки куп қаватли биноларга жойлаштириш мумкин.
Бу холда бино қаватини танлашда берилган, қурилиш шароитлари ва техник
иктисодий хисобларга амал қилиш керак.
ЦЕХ ИЧИДАГИ КЎТАРИШ – ТАШИШ ЖИХОЗЛАРИ.
Келтирилаётган хом - ашёларни ва тайёр булган махсулотларни олиб куйиш, кўтариш
цех ичидаги кўтариш - ташиш жихозлари оркали амалга оширилади.
Кўтариш-ташиш жихозлари ишлашига караб 2 гурухга булинади: вақти - вақти билан
ва тухтовсиз харакат киладиган.
Биринчисига осма транспортлар
(таллар, тележкалар, осма кранлар, куприксимон ва
пол устида харакат киладиган кранлар;
Иккинчисига - конвейерлар ( лентали, ковшли ва х.к.) киради(Расм 2).
Расм 2. Ишлаб чиқариш биноларнинг кўтариш – ташиш жихозлари
а – осма тусинли кран, б – таянчли куприксимон кран, в – консолли кран, г – осма занжирли
конвейер
Саноат қурилишида энг куп кулланиладиган ва юкларни 3 йуналишда
харакатлантирадиган осма ва куприксимон кранлардир.
Осма кранлар 0,25 дан 5 т. гача юкларни кутара - олади. Кран асосан юк кутарувчи
балка (тусин) ва 2 ёки 4 гилдиракли харакатланувчи механизмлардан иборат.
Ораликни энига, юк кутарувчи тузилмалар кадамига ва уша ораликда буладиган
транспорт операцияларига караб бир ораликда бир ёки бир нечта кранлар олиш мумкин
йуллар сонига караб осма кранлар бир, икки ва куп ораликли булиши мумкин.
Бир ораликли кранлар узунлиги 3,6 дан 18 м гача.
Икки ораликли кранлар узунлиги 16,2 дан 27 м гача.
Уч ораликли кранлар узунлиги 28,2 дан 34,8 м гача.
Кран оралигини улчамини 1,5 м деб (2 осма нукталар ораси) қабул киламиз, унда
ораликлар 3 дан 15 м гача (1,5 дан ошиб боради) булади ва кранларни полда туриб
бошкарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |