Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими


-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов “Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”


Download 67.78 Kb.
bet14/24
Sana16.06.2023
Hajmi67.78 Kb.
#1490207
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
Birlik jamoasi hujjatlari

1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов “Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Ўзбекистон Республикаси
Тошкент шахар Миробод туман прокурори адлия маслаҳатчиси
А.А.Ахмедов(Ф.И.Ш.)
2020 йил “03” февраль А Й Б Л О В Х У Л О С А С И
Наимов Сардор Обидовични Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 165-моддаси 1-қисми билан айблаш ҳақидаги 15/1234-сонли жиноят иши бўйича
Мазкур жиноят иши 28.11.2019 йилда Тошкент шахри Миробод тумани
ИИБ жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 165-моддаси 1-қисми билан қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилган.
1-жилд, и.в.1 Жиноят иши қўзғатилишига 25.11.2019 йилда Тошкент шахар Давронов Мурод Фарруховичнинг (Миробод тумани, «Оқ масжид» С.Азимов кучаси 39уйда яшайди) С.Наимовнинг товламачилик килиб 2500 АКШ доллари пулларни уз ехтиёжи учун ишлатиб юборгани хамда бу пулларни талаб килса М.исмли аёл билан муносабатларини “итернетга жойлаштириш”ини айтиб пуписа килгани баён килинган аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос ва сабаб бўлган. 1-жилд, и.в.1-22
26.11.2019 йил жиноят иши Миробод туман ИИБ хузуридаги Тергов булимига иш юритувига келиб тушган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатларини давом эттириш булим бошлиғи томонидан менга топширилганлиги сабабли, жиноят иши ўз иш юритувимга олинган ва тергов ҳаракатларини олиб боришга киришилган.
1-жилд, и.в. 22-25
01.01.1991 йилда туғилган, миллати ўзбек, муқаддам судланмаган, Миробод тумани, “Кетмонтепа” кўчаси, 37-уй, 29-хонадонда яшовчи, хозирда ишсиз, оилали, уч нафар фарзанди бор булган Наимов Сардор Обидович жиноятларни қуйидаги вақт, усул ва ҳолатларда содир этган.
С.Наимов 2019-йил сентябрь ойининг охирларида М.Давроновни бир неча маротаба Йўл ҳаракати бошқармаси олдида кўрган. Бир маротаба Давроновнинг телефонда гаплашаётганини эшитиб, унинг “111” авторақам олишни хоҳлашини билиб олган. Бу вақтда Даврононв Наимовни кўрмаган. Шундан сўнг Наимов фирибгарликни режалаштирган ва бошқарма атрофида бўлиб Давроновнинг келишини кутган. 2019-йил 1-октябрь куни Давроновни учратган ва режасини амалга оширишга киришган. Давроновни гўёки бошқармада яқин таниши борлигига ишонтирган ва унга “111” рақамини олиб беришни ваъда қилган. Улар ўзаро телефон номерларини алмаштиришган. Шундан сўнг “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали алоқада бўлиб туришган. Наимов рақамни олиш учун 3000 АҚШ доллари лозим эканлигини, ҳозирда бу рақамга даъвогарлар кўп эканлигини, агар бу рақам аукционга қўйилса бундан беш баравар қимматроққа сотилиши мумкин эканлигини. Бунга Давроновнинг ҳам ақли етиб турганлигини, шунинг учун суммани бермаса Давронов янада қимматроққа олиши мумкинлигини таъкидлаган. Давронов пулларни тайёр қилгунига қадар орадан анча вақт ўтиб кетган. Улар 20-октябрга келишиб олишган. 20-октябрь соат 10 ларда Ойбек метро яқинида кўришишган ва 2500 АҚШ долларини олган. Ушбу тасвир метро яқинидаги “ххх”нинг камерасига тушиб қолган. Аммо Наимов камерага орқасини ўгириб турганлиги сабабли унинг пулни олиши аниқ кўинмаган. Бу вақтда “Телеграм” тармоғидаги ёзишмалар тарихи Наимов томонидан ўчириб ташланган. Наимов пулни олиб “ғойиб” бўлган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Давронов иши битмаётганини кўриб Наимов билан боғланишга ҳаракат қилган. Боғлана олмагач, Наимовни қидира бошлаган. Сўраб суриштириши натижасида Давронов Наимовнинг ҳеч қанақа таниши йўқлигини ва алданиб қолганини тушуниб етган. Наимовнинг уй манзилини бошқармага келиб юрган вақтлари Наимов суҳбтлашиб қолган бино қоровулидан билиб олади. Наимов қоровулликка иш қидириб юрганини ва маълумотларини қоровулга айтган. Шу манзил бўйича броган Давронов Наимовни топади ва ундан пулларни беришини талаб қилади. Наимов эса олдинига ҳеч қанақа пулни олганини тан олмайди. Кейин Давронов унда исботлар борлиги, ёзишмаларнинг расмга олингани борлигини айтиб алдайди. Давронов бунга ишонади ва пулларни қайтармаслик илинжида агар Давронов ундан пулларни талаб қилса, Давроновнинг М.исмли аёл билан яқин муносабатда бўлгани расмларини интернетга жойлаштиришини айтиб пўписа қилади. Шундан сўнг Давронов уйига қайтади. Онасининг тўсатдан касал бўлиб қолгани учун пул керак бўлган ва Давронов ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
1-жилд, и.в. 88-94
Айбланувчи С.Наимов ўзига қўйилган айбларни қисман тан олган ва ҳеч қандай товламачилик қилмаганини таъкидлаган.
1-жилд, и.в. 68-80
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Абдураҳимов Шоҳжаҳон ўз кўрсатувларида қуйидагиларни, яъни тахминан 10 йилдан буён С.Наимов билан қўшни эканлигини. 2019-йил 17-ноябрь куни тахминан соат кундузги иккиларда тепа қаватдаги қўшниси уйига сув тошириб юборгани учун унинг уйига чиқади. Шу вақти Давонов Наимовнинг уйига келиб уй қўнғироғини чалади. Абдураҳимов тепага кўтарилганда Наимовнинг эшиги очилади ва уйдан Наимов чиқади. Бунинг унинг овозидан билади. Абдураҳимов бунга унчалик эътибор бермаган, чунки бу вақтда жаҳли чиққанди. Тепа қават қўшни эшигини очишини анча вақт кутди. Уйдан овоз келиб турар аммо эшини очишмасди. Шунинг учун Абдураҳимов тепа қаватда анча кутиб қолган ва етарлича пастдаги жанжални эшитиб қолган. Пастда қўшнисининг нотаниш одамга “бошқа пулни сўраб келманг. Уни садақа қилдим ёки йўқотиб қўйдим деб тасаввур қилинг” деб кулганини ҳамда “бўлмаса бутун умр интернетда Звезда бўласиз йигитча. Ҳали ёшсиз оила қурмагансиз яқинлар олдидаги шармандалик сизга ёқадими?!” деган гапларини аниқ эшитган. Кейин қўшниси эшикни очиб сувни болалари тошириб юборганини айтиб узр сўраган ва ҳамма ҳаражатларни қоплаб беришини айтгани сабабли суҳбатнинг қолганини эшитмаган. Уйига тушётганда эса нотаниш йигитнинг пастки қаватдан тушиб кетаётганини кўрганлигини баён қилган. 1-жилд, б.в. 100-107
Юқоридаги кўрсатувлардан ташқари С. Наимовнинг айби қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан:

  • 1.11.2019 йилдаги Йўл ҳаракати бошқармаси ведиокамера ёзувлари

- С.Наимовнинг яқинда сотиб олган «Матиз” русумли автомашина учун тўлов қилган АҚШ долларларидаги рақамлар Давроновнинг фарзанди кўтариб тушгандаги долларнинг номерлари бир хил чиққан фотосурат;

  • С.Наимов ва М.Давроновлар ўртасидаги юзлаштириш баённомаси билан;


Download 67.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling