Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими


-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов Тошкент шаҳар, Миробод тумани


Download 67.78 Kb.
bet12/24
Sana16.06.2023
Hajmi67.78 Kb.
#1490207
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
Birlik jamoasi hujjatlari

1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Оқ
масжид”
С.Азимов кучаси 39-уй
М.Давроновга
Терговнинг тамомланганлиги ва жиноят иши материаллари билан таништириш тўғрисидаги Х А Б А Р Н О М А
Миробод туман ИИБ иш юритувида бўлган 15/1234-сонли жиноят иши бўйича Сиз 28.11.2019 йилда жабрланувчи деб эътироф этилгансиз.
Ушбу жиноят иши бўйича тўпланган далиллар айблов хулосаси тузиш учун етарли бўлганлиги ва дастлабки терговнинг тамомланганлиги муносабати билан бу ҳақда Сизга маълум қиламан.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 375-модда 3-қисмига асосан Сиз мазкур 15/1234-сонли жиноят ишининг барча материаллари билан танишиб чиқиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, оғзаки ёки ёзма тарзда иш учун аҳамиятли илтимосномалар киритишга ҳақлисиз.
Иш материаллари билан Сиз Миробод туман ИИБ биносидаги 11-хизмат хонасида: Нукус кўча, 36-уйдаги 19-хонада 02.02.2020 йил соат 1130дан бошлаб танишишингиз мумкин.
Жиноят иши материаллари билан танишиш учун келишга имкониятингиз бўлмаса, Сиз ўз вакилингиз ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-моддасига асосан, адвокатлар, вакил сифатида иштирок этишга махсус рухсатномалари бўлган шахслар, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига кўра ишда қатнашишга рухсат берилган яқин қариндошларингиз ва бошқа шахслар ишда Сизнинг вакилингиз тариқасида иштирок этиши мумкин.
Иш материаллари билан танишиш истагингиз тўғрисида туман прокуратураси маълум қилишингизни сўрайман. Миробод туман ИИБ терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов Жабрланувчини жиноят ишининг барча материаллари билан таништириш
Б А Ё Н Н О М А С И
2020-йил 02.02 Миробод
туман
Миробод туман ИИБ терговчиси, 1-даражали юрист Ж.Хошимов, туман
ИИБ биносининг 11-хизмат хонасида, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 375-модда 3,5-қисмлари ва 376-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 2-қисми «а» банди хамда 165-модда 1-кисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланувчи С.Наимовга нисбатан бўлган 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан жабрланувчи М.Давроновни унинг илтимосига кўра таништирдим.
Жабрланувчи М. Давроновга 15/1234-сонли, 1 (бир) жилдли, 1-жилди 216 варақда, тикилган ва рақамланган кўринишда, жилдлардаги ҳужжатлар рўйхатланган ҳолда айбланувчи С.Наимовнинг 14.12.2019 йилдаги кўрсатмаси ва айбланувчини жабрланувчи М.Давронов билан 16.12.2019 йилда ўтказилган юзлаштиришдаги кўрсатмалари ёзиб олинган СD-диск, гувоҳ
Ш.Абдураҳимовнинг 01.12.2019-йилдаги кўрсатмаси, ашёвий далиллар 1сонли конвертга солиб муҳрланган ҳолдаги жиноят ишининг барча материаллари тақдим қилинди. Жабрланувчи М.Давронов қайд этилган материаллар билан 02.02.2020 йил соат 1130 дан соат 1300 га қадар бир соатлик танаффусдан сўнг, соат 1415 дан соат 1530 га қадар танишиб чиқди.
Танишиб чиқиш тамомлангач, жиноят иши бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлиги сўралганда, жабрланувчи М.Давронов тақдим қилинган жиноят ишининг барча материаллари билан ўзи ўқиб, кўриб танишиб чиққанлигини, дискдаги айбланувчининг кўрсатмасини юзлаштиришда эшитганлигини, ашёвий далилларнинг олиниши, кўздан кечирилиши ва ўралиб муҳрланишида ўзи иштирок этганлиги учун улар билан эшитиб, танишиши шарт эмаслигини билдириб, дастлабки терговни тўлдириш тўғрисида қўшимча ва илтимослари йўқлигини маълум қилди.
Жабрланувчи: (имзо) М.Давронов
Мазкур баённомани ўқиб чиқдим. Тўғри ёзилган. Иш материаллари билан танишиш ҳамда баённома мазмунига қўшимча ва эътирозларим йўқ.
Жабрланувчи: (имзо)
М.Давронов Иш материаллари билан таништирдим ва баённомани туздим. Миробод туман ИИБ терговчиси

Download 67.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling