Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими


Download 67.78 Kb.
bet8/24
Sana16.06.2023
Hajmi67.78 Kb.
#1490207
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
Birlik jamoasi hujjatlari

Жабрланувчи (имзо) М.Давронов
Қарорни эълон қилдим, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 64-моддасига асосан, жабрланувчига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирдим.
Туман ИИБ терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов ЧАҚИРУВ ҚОҒОЗИ
Фуқаро Абдурахимов Шохжахон
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ш.Бурхонов кўчаси, 271- уйда яшовчига
Сизни Миробот туман ИИБ бўлими терговчиси, 1-даражали юрист Ж.Хошимовнинг 211-хонасига 2019йил “01”_декабрь куни соат 15:00га гувоҳ сифатида келишингизни сўрайман.
Ўзингиз билан фуқаролик паспортингизни олиб келишингиз лозим.
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, А.Темур кўчаси, 7-уй.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 261-моддасига кўра, жиноят ишини юритиш муносабати билан суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахслар айнан кўрсатилган вақтда ҳозир бўлишлари шарт.
Чақирув қоғози бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирингизда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 261-264-моддалари тартибида мажбурий келтириласиз.
Шунингдек, Сиз тергов ҳаракати давомида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз.
Туман ИИБ терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов
“28” ноябрь 2019йил.
(чақирув қоғози юборилган сана
Чақирув қоғозига илова
(жиноят ишига тикилади )
Мен Абдурахимов Шохжахон 2019йил “28” ноябр кунига чақирув қоғозини олдим ва кўрсатилган вақтда етиб боришни зиммамга оламан.
Фуқаро: Абдурахимов Шохжахон (имзо)
Гувоҳни сўроқ қилиш
БАЁННОМАСИ
Миробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, 1-даражали юрист А.Бекжонов ушбу кун 15/1223-сонли жиноят иши бўйича туман прокуратураси 110-хонасида, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 96-108, 114-120-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда ҳимоячи С.Саидовнинг иштирокида, “SONY” J-4000 русумли видео камера ёрдамида тасвирга олган ҳолда гувоҳ тариқасида сўроқ қилдим. Сўроқ бошланди: соат «16:00» да
Сўроқ тамомланди: соат «18:00» да

  1. Фамилияси, исми, шарифи: Шохжахон Абдурахимов.

  2. Туғилган йили, ой ва куни 01.01.2000

  3. Туғилган жойи

  4. Миллати: узбек

  5. Фуқаролиги: узбек

  6. Маълумоти, касби: врач

  7. Иш жойи, лавозими: Миробод туман тез тиббий йордам булими.

  8. Яшаш жойи, телефон рақами: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Кетмонтепа” кўчаси, 37-уй, 34-хонадон.

  9. Оилавий аҳволи: оилали.

  10. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат

  11. Судланганлиги: мавжуд емас.

  12. Партиявийлиги: йук

  13. Ҳарбий хизматга мажбурлиги: мажбур

  14. Жабрланувчига алоқаси: йук

  15. Айбланувчига алоқаси: кушниси

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 66-моддаси (гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари).
Гувоҳ: адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш; тергов ҳаракатларида адвокат билан бирга иштирок этиш; сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад қилиш; кўрсатувларини уз қўли билан ёзиб бериш; ўзига қарши кўрсатув бермаслик; сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эга.
Гувоҳ: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Мен била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 238-моддаси ҳамда кўрсатув беришдан бош тортганлик учун ЖКнинг 240-моддаси билан жавобгарликка тортилишим тўғрисида огоҳлантирилдим.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Савол: Гувоҳ тариқасида кўрсатув бериш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланасизми?
Жавоб: Ўз ҳуқуқимни ўзим ҳимоя қила оламан, шу сабабдан кўрсатув бериш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланмайман.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Савол: Айтингчи, қайси тилда кўрсатув беришни хоҳлайсиз ва таржимон хизматига муҳтожмисиз?
Жавоб: Менинг кўрсатмаларимни ўзбек тилида беришни хоҳлайман, таржимон хизматига муҳтож эмасман.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Савол: Сизнинг кўрсатувларингиз терговчи томонидан компьютер техника воситасида расмийлаштирилишига қарши эмасмисиз? Ёки ўз кўрсатувларингизни ўзингиз ёзиб беришни хоҳлайсизми?
Жавоб: Менинг кўрсатувларим терговчи томонидан компьютер техника воситаси ёрдамида расмийлаштирилишини хоҳлайман.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Савол: Айтингчи, Сиз кўрсатувларингизни ўзбек тилининг қайси алифбосида, яъни лотин ёки кирилл алифбосида ёзиб борилишини хоҳлайсиз?
Жавоб: Менинг кўрсатувларимни ўзбек тилининг кирилл алифбосида ёзиб борилишини хоҳлайман.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 91, 106-моддаларига биноан сўроқ жараёни видеотасвирга ёзиб олиниши ҳақида огоҳлантирилдим.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Мен мазкур жиноят иши бўйича қуйидагиларни маълум қиламан:
2019-йил 2-нойабрда тепадаги кушним уйимизга сув тошириб юборганлиги учун ешик такиллатиб тургандим, пастдан баланд овозлар кела бошлади. Кушним ешикни анча вакт очмаганлиги учун пастдагиларни гарларини беихтиёр ешитиб турдим. Кушним Сардорни овозини танидим, у «Ака, 1 ойда хамма пулларизни кайтараман, илтимос, вазият шунака булиб колди. Кайтараман, ака» деган гарларидан кушним кимдандир карз булиб колган екан деб уйладим. Кейин ешик очилди, сухбатни давомини ешитмадим.
Савол: Сиз юқоридаги кўрсатувларингизни ўз хоҳишингиз билан баён қилдингизми? Жавоб: Албатта.
Савол: Тергов давомида Сизга бирор бир шахс томонидан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилдими?
Жавоб: Асло йук.
Савол: Юқорида баён қилган кўрсатувларингизга бошқа қўшимча ёки тузатишларингиз борми?
Жавоб: Йук.
Гувоҳ: Шохжахон Абдурахимов
Сўроқ қилдим: Ж.Хошимов

Download 67.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling