Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими


НАИМОВ САРДОР ОБИДОВИЧ (NAIMOV SARDOR OBIDOVICH)


Download 67.78 Kb.
bet24/24
Sana16.06.2023
Hajmi67.78 Kb.
#1490207
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Birlik jamoasi hujjatlari

Ҳ У К М Қ И Л А Д И:

НАИМОВ САРДОР ОБИДОВИЧ (NAIMOV SARDOR OBIDOVICH),


Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддаси 1-қисми қисми чикарилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир етганликда айбли деб топилсин.
Наимов Сардор Обидовичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 2-қисми билан унга нисбатан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин.
Жазони ўташ муддати хукм ижрога каратилган кунидан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини амалга ошириш Тошкент шаҳри Миробод тумани ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Наимов Сардор Обидовичга нисбатан қўлланилган “муносиб хулкатворда булиш хакида тилхат” эҳтиёт чораси суд ҳукми қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб йигирма сутка ичида шу суд орқали Тошкент шахар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришига ҳақли эканлиги, белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин.
Раислик қилувчи судья: Э.Шодибоев

“Нусхаси аслига тўғри”


Х У С У С И Й А Ж Р И М
(Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шартшароитларни бартараф қилиш тўғрисида)
2020 йил февраль ойининг 19 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Миробод туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья Э.Шодибоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Турсунованинг котиблигида, томонлардан Миробод туман прокурори катта ёрдамчиси И.Ёркинов, судланувчи С.Наимов ва унинг ҳимоячиси Н.Абдурахмонова ҳамда жабрланувчи М.Давроновнинг иштирокида, Наимов Сардор Обидович оид
15/1234-сонли жиноят иши кўриб, суд қуйидагиларни,- А Н И Қ Л А Д И :
Судланувчи Наимов Сардор Обидович 2019-йил сентябрь ойининг охирларида М.Давроновни бир неча маротаба Йўл ҳаракати бошқармаси олдида кўрган. Бир маротаба Давроновнинг телефонда гаплашаётганини эшитиб, унинг “111” авторақам олишни хоҳлашини билиб олган. Бу вақтда Даврононв Наимовни кўрмаган. Шундан сўнг Наимов фирибгарликни режалаштирган ва бошқарма атрофида бўлиб Давроновнинг келишини кутган. 2019-йил 1-октябрь куни Давроновни учратган ва режасини амалга оширишга киришган. Давроновни гўёки бошқармада яқин таниши борлигига ишонтирган ва унга “111” рақамини олиб беришни ваъда қилган. Улар ўзаро телефон номерларини алмаштиришган. Шундан сўнг “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали алоқада бўлиб туришган. Наимов рақамни олиш учун 3000 АҚШ доллари лозим эканлигини, ҳозирда бу рақамга даъвогарлар кўп эканлигини, агар бу рақам аукционга қўйилса бундан беш баравар қимматроққа сотилиши мумкин эканлигини. Бунга Давроновнинг ҳам ақли етиб турганлигини, шунинг учун суммани бермаса Давронов янада қимматроққа олиши мумкинлигини таъкидлаган. Давронов пулларни тайёр қилгунига қадар орадан анча вақт ўтиб кетган. Улар 20-октябрга келишиб олишган. 20-октябрь соат 10 ларда Ойбек метро яқинида кўришишган ва 2500 АҚШ долларини олган. Ушбу тасвир метро яқинидаги “ххх”нинг камерасига тушиб қолган. Аммо Наимов камерага орқасини ўгириб турганлиги сабабли унинг пулни олиши аниқ кўинмаган. Бу вақтда “Телеграм” тармоғидаги ёзишмалар тарихи Наимов томонидан ўчириб ташланган. Наимов пулни олиб “ғойиб” бўлган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Давронов иши битмаётганини кўриб Наимов билан боғланишга ҳаракат қилган. Боғлана олмагач, Наимовни қидира бошлаган. Сўраб суриштириши натижасида Давронов Наимовнинг ҳеч қанақа таниши йўқлигини ва алданиб қолганини тушуниб етган. Наимовнинг уй манзилини бошқармага келиб юрган вақтлари Наимов суҳбтлашиб қолган бино қоровулидан билиб олади. Наимов қоровулликка иш қидириб юрганини ва маълумотларини қоровулга айтган. Шу манзил бўйича броган Давронов Наимовни топади ва ундан пулларни беришини талаб қилади. Наимов эса олдинига ҳеч қанақа пулни олганини тан олмайди. Кейин Давронов унда исботлар борлиги, ёзишмаларнинг расмга олингани борлигини айтиб алдайди. Давронов бунга ишонади ва пулларни қайтармаслик илинжида агар Давронов ундан пулларни талаб қилса, Давроновнинг М.исмли аёл билан яқин муносабатда бўлгани расмларини интернетга жойлаштиришини айтиб пўписа қилгани аниқланган.
Судланувчи С.Наимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 2-қисми “а” банди билан жазо тайинланган.
Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб, жиноятни содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ўрганилганда, айбланувчининг яшаш манзили маҳалла фуқаролар йиғида, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бир қатор чора-тадбирлар ўз вақтида лозим даражада ўтказилмаганлиги, жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарлик, унинг оқибатлари тўғрисида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилмаганлиги, ҳудудда яшовчи жиноят содир этишга мойил бўлган ва ҳулқ-атвори ўзгариб қолган, шахсларни ўз вақтида аниқлаб таъсир чоралари кўрилмаганлиги асосий сабаб бўлиб қолганлигини, шу сабабли жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш мақсадида, “Фазогир” маҳалла фуқаролар йиғинига хусусий ажрим киритишликни ва киритилган хусусий ажримни кенгайтирилган умумий йиғилишда муҳокама қилишлик ва тегишли чора-тадбирлар белгилашлик учун юборишни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 296, 298-299,476моддаларини қўллаб;
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланувчи Наимов Сардор Обидовичга оид 15/1234-сонли жиноят иши юзасидан Миробод тумани “Фазогир” маҳалла фуқаролар йиғини раисига хусусий ажрим киритилсин.
Мазкур хусусий ажрим Миробод тумани “Фазогир” маҳалла фуқаролар йиғини раисига муҳокама қилишлик учун юборилсин ва келгусида жиноятларни олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
Кўрилган чора-тадбирлар ҳақида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига қонунда белгиланган бир ойлик муддат ичида ёзма равишда хабар қилинсин.
Раислик қилувчи Э.Шодибоев
“аслига тўғри”


Download 67.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling