Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими
Download 67.78 Kb.
|
Birlik jamoasi hujjatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- гувоҳ
- Эслатма
- Т И Л Х А Т Абдурахимов Шохжахон Махсуд ўғли номига жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига 2020йил “19” февраль куни соат 15 00 га Гувоҳ
Ч А Қ И Р У В Қ О Ғ О З И1-1405-2101/85 -сонли жиноят иши бўйича
Эслатма: Судланувчи (жабрланувчи, гувоҳ, мутахасис)нинг судга келишдан қасддан бўйин товлаши “судга ҳурматсизлик қилиш”да ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарликни келтириб чиқариб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 180-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳаққининг бир бараваридан, уч бараваригача миқдорда жарима жазоси тайинлашга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 262-моддаси 1-қисмида “Мажбурий келтириш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг, гувоҳнинг процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, башарти улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда, қўлланилади”-деб белгиланган. ----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- (қирқиш чизиғи) Т И Л Х А Т Абдурахимов Шохжахон Махсуд ўғли номига жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига 2020йил “19” февраль куни соат 1500га Гувоҳ сифатида бориш ҳақида чақирув қоғозини 2020 йил “ 13 ” февраль куни олдим. Шахсан ўзи ___________________________________________________________________ Топшириш учун_____________________________________________________________ Почта орқали________________________________________________________________ Прокурор И.Ёркиновнинг музокара сўзи: Ҳурматли суд раиси, мана бизлар очиқ суд мажлисида дастлабки тергов органи томониданЎзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2қисми “А”банди хамда 165-модда 1-кисми билан айбланиб судга берилган судланувчи С.Наимовнинг айблашга доир жиноят ишини кўриб тугаллаш арафасида турибмиз. Судланувчининг жиноят қилиши ўзини айбига кисман иқрорлик билдириб, пушаймон билдириб берган кўрсатмаларидан ташқари жиноят иши бўйича сўралган гувоҳнинг кўрсатмаси ва бошқа жиноят ишида тўпланган объектив ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топди деб ҳисоблайман, судланувчи С.Наимовнинг жиноий қилмишини тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайман. Шунга кўра, судланувчи С.Наимовга жазо тайинлашда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Юқоридагиларга кўра, судланувчи С.Наимовни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топишингизни, унга 3 (тўрт) йил муддатга ахлок тузатиш ишлари жазоси тайинлашни,иш хакининг 30% микдорида давлат даромади хисобига ушлаб колишингизни сурайман. Ҳимоячи Н.Абдурахмонова музокара сўзи Ҳурматли суд ҳайʼати, мана бизлар очиқ суд мажлисида дастлабки тергов органи томонидан Оʻзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 165-моддаси билан айбланиб судга берилган ҳимоям остида боʻлган судланувчи С.Наимовга доир жиноят ишини коʻриб тугаллаш арафасида турибмиз. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Суд ҳукм тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, судлар ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак. Ушбу принципга биноан жазолашдан кўзланган мақсадга енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин. Судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари керак. Судланувчи С.Наимов амалда содир этган қилмишидан пушаймон, жиноятни оғир оилавий шароитда, яъни онаси тўсатдан инсульт касаллиги билан оғриганлиги сабабли содир этишга мажбур бўлган. Жабрланувчига етказилган зарар қисман қопланган. Шу туфайли унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган С.Наимовга жазо тайинлашда ЖК 55, 57-моддаларига мувофиқ юқоридагиларни енгиллаштирувчи ҳокат деб топиб, енгилроқ жазо чорасини қўллашингизни сўрайман. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Суд ҳукм тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт. Шунингдек, Олий Суд пленумининг “ЖАЗОЛАРНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА” ги қарорига мувофиқ 168-моддасида назарда тутилган жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳимоям остида боʻлган судланувчи Сардор Наимов Обидовичга Оʻзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўлламаслигингизни ва судланувчининг амалда пушаймон эканлиги, етказилган зарар қисман қопланганлиги, унинг ижтимоий аҳволи, жиноятни содир этиш сабаблари ва ижтимоий хавфлилкк даражасинж ҳисобга олиб енгилроқ жазо чорасини қўллаган ҳолда ҳукм чиқаришингизни соʻрайман. Бундан ташқари судланувчига ЖК 165-моддаси бўйича қўйилган айбловни асоссиз деб топишингизни сўрайман. Чунки судланувчи мулкий маблағ талаб қилиш мақсадида эмас, балки олган 2500 $ миқдоридаги пулларни қайтариш учун бироз вақт беришини илтимос қилишиҳа қарамай жабрланувчи дўқпўписа қилишда давом этганлиги учун унга вақт берса, унга тегишли бўлган маълумотни сир сақлаш ҳақида таъкидлашга мажбур бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Суд ҳукм тўғрисида” ги қаририга асосан Ишда тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, қўйилган айбловда судланувчининг тўлиқ айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлади. ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, судланувчи Сардор Наимов Обидовичга нисбатан ЖК 165-моддаси бўйича қўйилган айбловни асоссиз деб топиб, гувоҳнинг кўрсатмалари ҳам буни тасдиқлашини ҳисобга олиб, ушбу айблоб бўйича оқлов ҳукми чиқаришингизни сўрайман. Download 67.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling