Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги
Download 335 Kb.
|
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.
Кадрлар билан ишлаш. Мустақиллик ва бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида архив ишининг ривожланишини анъанавий вазифалари мураккаблашади, янги вазифалар вужудга келади, хизматчиларни касбий билим даражаси ва умумий билимдонлигини орттириш талаб қилинади. Архив ишини режалаштиришнинг кенг доирадаги мураккаб вазифаларини
бажариш учун чуқур билимли архивчи мутахассислар, яъни ҳужжатлар билан ишлаш қоида усулларини мукаммал биладиган, тадқиқотчилик малакаси бўлган моҳир ташкилотчи, юқори маданиятли, маълумотли инсонлар бўлиши керак. 2004-йил 1январ ҳолати бўйича республика архив ташкилотлари ходимлари штати 1085 кишини ташкил этган, улардан 471 мансабдор раҳбарлар, мутахассислар, олий маълумот талаб қиладиган ўринлар бўлган. Булардан 179 киши - умумий олий маълумотли бўлиб, фақат 17 киши - махсус архив маълумотига эга бўлган тарихчи-архивчи мутахассиси, қолган лавозимларда ўрта маълумотли кадрлар мавжуд эди. Архив ташкилотларининг фақат 38%и олий маълумотли хизматчилар билан таъминланганлигини ва тарихчи-архивчи мутахассисларни ўта камлигини (3,6%) ҳисобга олиб, бу соҳани олий маълумотли мутахассислар билан қондириш учун шошилинч тадбирлар кўриш зарур эди. Ҳозирги давр талабларидан келиб чиқиб, архив ташкилотларида кадрлар билан ишлашни ташкил қилиш билан боғлиқ қатор муаммолар ҳал қилинмоқда. Архив ташкилотлари кадрларни илмий асосда танлаш ва улардан фойдаланиш; барча турдаги хизматчилар малакасини, жумладан, ғоявий-назарий, маданий савиясини ошириш; онгли меҳнат интизомини тарбиялаш; жамоада яхши руҳий ҳолатни вужудга келтириш каби масалалар бўйича тадбирлар ўтказмоқда. Кадрлардан тўғри фойдаланишда ҳар бир ходимни вазифаларини белгилаб берадиган лавозим йўриқномаси муҳим аҳамият касб этади. Бу йўриқномалар архив ташкилоти бўлимлари (бўлим, гуруҳ, лаборатория) тўғрисидаги низомлар асосида тузилади. Вилоят давлат архиви директори лавозим йўриқномасини вилоят бошқармаси бошлиғи, вилоят давлат архиви ходимларининг лавозим йўриқномаларини вилоят давлат архиви директори тасдиқлайди. Ишчи-хизматчиларнинг малакасини ошириш кадрлар билан ишлашнинг ажралмас ва муҳим қисми ҳисобланади. Бу архив соҳасида илмий-тадқиқот ишларини кенгайтиришни, улардан унумли фойдаланиш-нинг зарур шарти ҳисобланади. Архив ташкилотларида ходимлар малака-сини оширишнинг жамоа ва якка тартибдаги шакллари кенг қўлланилади. Малака оширишнинг кенг тарқалган ва самарали шаклларига қуйидагилар киради: -университет, институтларда аспирантурада ўқиш ва номзодлик диссертацияси устида мустақил ишлаш; -раҳбар ва илмий ходимларнинг доимий ишловчи илмий семинари; -мақолалар, тақризлар, илмий ахборотлар ёзиш; -архившунослик, ҳужжатшунослик, археография, тарих фанлари долзарб муаммолари бўйича маърузалар, семинарлар, конференциялар ташкил қилиш; -Тех минимум бўйича машғулотлар, архив техник ходимлар учун семинарлар. Бозор иқтисодиёти шароитида архивчи касбининг ижтимоий статусини ошириш, уни ижтимоий ҳимоясини яхшилаш, шунингдек иш ҳақини ошириш, қўшимча ҳақ тўлашни кенгайтириш, болали аёлларга қулай бўлган иш графигини ўрнатиш муҳимдир. Шундай қилиб, кадрлар билан ишлашда кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, архив ташкилотларини архив иши бўйича мутахассислар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Download 335 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling