Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги
Download 335 Kb.
|
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-бўлим
1-бўлим: «Архивларни ҳужжатлар билан бутлаш, уларни қимматдорлигини экспертиза қилиш. Идоразий архивлар ва ташкилотлар иш юритишидаги ҳужжатларни ташкил этиш аҳволини назорат қилиш».
2-бўлим: «Ҳужжатлар сақловини таъминлаш». 3-бўлим: «Меҳнатни ташкил қилиш ва кадрлар билан ишлаш». 4-бўлим: Архившунослик, ҳужжатшунослик, археография ва бошқа шуларга яқин фанлар соҳасида илмий-тадқиқот ва методик ишлар. Улар қуйидаги бўлинмалардан иборат: а) илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини амалий ишларда қўллаш; б) методик ишлар; в) илмий-ташкилий ишлар; г) архив иши ва ҳужжатшунослик соҳасида илмий-техник ахборотни ташкил қилиш; 5-бўлим: «Илмий-ахборот фаолияти» қуйидаги бўлинмаларни ўз ичига олади: а) Илмий-ахборот воситаларини тайёрлаш ва такомиллаштириш. Бунда илмий-маълумот аппаратини тайёрлаш режалаштирилади. б) Илмий-ахборот шакллари. Бунда ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича тадбирлар ёритилади. Бўлимдаги бўлинмаларда қўйилган вазифаларни бажариш учун зарур ва аниқ тадбирлар режалаштирилади. Масалан: 2-бўлим; б) илмий-ахборот шакллари. 1) «Ўзбекистонда истиқлолчилик ҳаракати» номли ҳужжатлар тўпламига архив ҳужжатлари йиғиш. Ижрочи: катта илмий ходим Н.Абдуллаев, Ижро этиш муддати: П-чорак. 2) Газеталарда 5 мақола чоп этиш. Ижрочилар: Н.Абдуллаев, Э.Эргашев, Р.Ортиқов. Ижро этиш муддати: йил давомида. 3) 4 та радиоэшиттириш ташкил қилиш. Ижрочилар: Н.Абдуллаев, Э.Эргашев, Р.Ортиқов. Ижро этиш муддати: йил давомида. Марказий давлат архивлари режаларини архивлар директорлари, Ҳудудий архив иши бошқармалари ва вилоят давлат архивлари режаларини бошқарма бошлиқлари, филиаллар режаларини ҳам вилоят архив иши бошқармалари тасдиқлайди. Режанинг бир нусхаси назорат қилиш учун архив ишини юқори бошқариш идорасига юборилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар архив ишлари бошқармалари, давлат архивлари, уларнинг филиаллари ишни режалаштиришда «Ўзархив» агентлигининг архив ишини режалаштириш ҳақидаги кўрсатмасига амал қиладилар. Унда режанинг айрим бўлимлари бўйича асосий тадбирлар белгиланади. Масалан, 1994-йилда архив муассасалари ишини режалаштириш ва 1993-йил ҳисоботи ҳақидаги собиқ «Ўзбошархив»нинг кўрсатмасида режалаштириш бўйича қуйидагилар кўрсатилган: Download 335 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling