Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги


II Б ў л и м. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИВ ИШИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ


Download 335 Kb.
bet11/26
Sana24.12.2022
Hajmi335 Kb.
#1061634
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.

II Б ў л и м. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИВ ИШИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ

Архив иши назарияси ва амалиёти тўғрисидаги предмет "Архив-шунослик" фанининг таркибий қисмидир. Бу предмет архив ҳужжатларини ташкил қилишни, архив ташкилотлари ишининг илмий, амалий масалаларини ўз ичига олади. Унда давлат архивида доимий сақлаш учун ҳужжатларни ажратиб олиш, улар сақловини таъминлаш тамойил ва услублари, материалларни тўла сақлашни таъминловчи сақлаш усулларини, ҳужжатларнинг мазмуни тўғрисидаги маълумотномалар тизими, улардан атрофлича фойдаланиш, архив ташкилотлари ишини ташкил этиш ўрганилади ва илмий жиҳатдан ишлаб чиқилади.


Бу ишларни ташкил қилишда тарихийлик, яъни масалаларга тарихий нуқтаи назардан ва кенг ёндашиш тамойилига асосланилади.


6 мавзу:ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ АРХИВ ФОНДИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТУРКУМЛАШ

РЕЖА:


  1. ЎзР МАФ ҳужжатларини умумий туркумлаш.

  2. Архивлар доирасида ҳужжатларни туркумлаш.

  3. Архив фонди доирасида ҳужжатларни туркумлаш.

  4. Фондларни архив биносида жойлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (ЎзР МАФ) таркибига 1917 йилдан олдинги давр ҳужжатлари, шунингдек совет ташкилотлари, идоралари, корхоналари фаолиятида юзага келган ҳужжатлар, ўзбек халқи маданияти, тарихи, санъати, адабиёти ва ёзма ёдгорликлари, илмий-техник ҳужжатлари, кино-фото-фоноҳужжатлар, плакатлар, варақалар, прокламация ва ҳоказолар киради.


ЎзР МАФ ҳужжатларини туркумлаш (классификациялаш) уч босқични ўз ичига олади: 1) ЎзР МАФ ҳужжатларининг умумий туркуми; 2) архив доирасидаги ҳужжатлар туркуми; 3) архив фонди доирасидаги ҳужжатлар туркуми.
Шундай қилиб, туркум объекти: биринчи босқичда ЎзР МАФ барча ҳужжатлари, иккинчи босқичда - маълум бир архивнинг ҳужжатлари ва учинчи босқичда эса, айрим архив фондининг ҳужжатлари бўлади.
1) ЎзР МАФ ҳужжатларини умумий туркумлаш. ЎзР МАФ ҳужжатларини туркумлаш давлат архивларига тўғри тақсимлаш мақсадида илмий гуруҳлашни назарда тутади.
ЎзР МАФ ҳужжатлари қуйидаги асосий белгилари бўйича туркумлаштирилади ва натижада давлат архивлари тизими ташкил қилинади:
1) Маълум бир тарихий даврларга тегишли ҳужжатлар;
2) республика ва маҳаллий идораларга тегишли ҳужжатлар;
3) маълум бир вилоят, шаҳар ва туманларга тегишли ҳужжатлар;
4) давлат ва жамоат фаолиятининг маълум бир соҳаларига
тегишли ҳужжатлар (масалан, адабиёт ва санъат, ҳарбий ва бошқа соҳалар);

  1. ҳужжатларни тайёрлаш услуби ва техникаси белгиси бўйича

туркумлаш.

Download 335 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling