Таянч тушунчалар:
1. Археография - архив ҳужжатларини нашр қилишга тайёрлашнинг қоида ва усулларини ўргатадиган фан.
2. Архив ҳужжати – архивда сақланадиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган, тегишли экспертиза асосида архив аҳамиятига молик деб топилган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжат, овозли ва видеоёзувлар, кинотасма, фотосурат, фотоплёнка чизма, схема, харита, шунингдек турли моддий ашёлардаги ёзув.
Саволлар:
Мавзу танлаш ва илмий иш режасини тузишда нималарга эътибор қаратиш лозим?
Библиография қандай тузилади?
Бирон мавзуни ёритишда архив ҳужжатларидан фойдаланиш усуллари.
Адабиётлар
1. Алимов И.А., Эргашев Ф., Бўтаев А. Архившунослик.-Т.: 1997.
2. Археографическая деятельность архивных учреждений СССР (1918-1975 гг). Авторский коллектив: Алимов И.А. и другие.- М.: ВНИИДАТ, 1979
Археография – ёзма тарихий манбаларни нашр этиш назарияси ва методикаси билан шуғулланувчи ёрдамчи тарих фани.
Архив жамғармалари каталоги – архив жамғармаси варақаларидан таркиб топган ҳамда архив жамғармаларининг марказлашган ҳисобини юритиш ва қидириш учун мўлжалланган рўйхат.
Архив иши – жамият (давлат) нинг архив ҳужжатларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича сиёсий, илмий, ҳуқуқий ва амалий томонларини қамраб олган фаолият соҳаси.
Архив каталоги – архив маълумотномасининг, одатда, варақли тарздаги бир тури бўлиб, унда архивларнинг иккилачи ҳужжат ахбороти мавзулар, соҳалар ва ҳоказолар бўйича алифбо тартибида гуруҳларга ажратиб тузилади ҳамда у ёки бу турдаги каталог учун қабул қилинган ҳужжат ахборотининг таснифлаш чизмасига мувофиқ жойлаштирилади.
Архив каталоги тури – мақсадли йўналиш ( архив рўйхати, архив каталоги, архив жамғармалари бўйича йўлкўрсаткич ва бошқалар), белгиларига кўра бирлаштирилган архив маълумотларининг жамламаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |