Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги


Download 335 Kb.
bet21/26
Sana24.12.2022
Hajmi335 Kb.
#1061634
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.

Иш режаси. Иш режасини тузишдан аввал адабиётлар ва манбалар библиографиясини тузиб олиш ҳамда адабиётларни синчиклаб ўрганиб чиқиш зарур. Адабиётларни ўрганиш жараёнида мавзуга доир асосий масалалар доираси аниқлаб олинади ва шу асосда иш режаси тузиб чиқилади. Режа тадқиқотчининг илмий ишини тайёрлаш борасида қилинадиган ишларда маълум бир қўлланма бўлиб хизмат қилади. Ишда қандай масалалар ёритилиши зарурлигини аниқ белгилаб олиш ва уни чуқур тасаввур этиш материаллар, ҳужжатларни тўғри топиш ҳамда танлаш учун жуда муҳим давр ҳисобланади. Илмий тадқиқот режаси бошқа ҳар қандай илмий иш режаси сингари тўплам тузувчилар томонидан масъул муҳаррир раҳбарлигида тузилади.
Дастлаб илмий иш режаси тузилади. Демак, бу режа ҳали мукаммал бўлмайди. Тахминий режадаги масалалар ҳажми илмий ишнинг тузилажак мукаммал режасидаги масалалар ҳажмига қараганда кенг ёки тор бўлиши мумкин. Чунки унда ҳали барча мавжуд манбалар ҳисобга олинмаган бўлади.
Ишнинг давом эттирилиши жараёнида тахминий режа топилган ҳужжатлар таркиби, мазмунига қараб ўзгариб, аниқлашиб, мукаммаллашиб боради. Илмий ишни ёзиш учун зарур бўлган барча манбалар топилгандан кейингина ишда аниқ масала ёки масалаларни тўла ёритиш имконияти туғилади. Эълон қилинган, эълон қилинмаган манбаларнинг ҳаммаси топилганмидан кейин шу асосда аниқ режа тузилади. Режа тузишга ижодий ёндашиб уни янги боблар ва параграфлар билан тўлдириш ёки бирон бир бобдан, параграфдан воз кечиш, айни пайтда айрим боб ва параграфларни кенгайтириш, йириклаштириш мумкин. Режанинг структураси сўз боши, боблар, параграфлар ва сўнпи сўздан иборат бўлади. Қуйида илмий ишнинг дастлабки тахминий режасига, унинг ўзгариб боришига мисол келтирамиз.
Мавзуга тааллуқли адабиётларни ўрганиб чиқиш асосида мана бундай тахминий режа тузилади:


ТУРКИСТОН ЧОРИЗМ МУСТАМЛАКАЧИЛИГИ ДАВРИДА
Ҳужжатлар тўплами
К и р и ш .
I б о б . Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниши.
II б о б . Туркистонда миллий озодлик ҳаракати.
Мана шу режага биноан йиғилган ҳужжатлар ва материаллар режани ўзгартиришни талаб қилади.
Йиғилган манбалар таркиби ва мазмуни режадаги бобларнинг параграфларга бўлишни тақозо қилади. Шу сабабли илмий ишнинг узил-кесил вариантини тайёрлаш жараёнида бу боблар бир неча параграфларга ажратилади ва яна бир боб қўшилади. Натижада илмий ишнинг қатъий режаси қуйидагича кўриниш олади.

Download 335 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling