3. Қайд қилинган валюта курси тизимида:
а) ташқи балансга, пул-кредит сиёсатига нисбатан, бюдет-солиқ сиёсати кучлироқ таъсир кўрсатади;
б) пул-кредит сиёсати тўлов балансини тартибга солишда бюджет-солиқ сиёсатига қараганда нисбий устунликка эга, аммо ички мувозанатни тартибга солишда эмас;
в) бюджет-солиқ сиёсати, ролларни тақсимлаш қоидасига кўра, ташқи балансни тартибга солишда фойдаланилади;
г) пул-кредит сиёсати, ролларни тақсимлаш қоидасига кўра, ички балансни тартибга солишда фойдаланилади.
4.Ишсизликнинг табиий даражаси 6 %, ишсизликнинг ҳақиқий даражаси 7,33 %, потенциал ЯИМ йилига 3 %га ўсади, ЯИМнинг даврий ишсизлик динамикасига таъсирчанлиги коэффиценти 3 га тенг. Кейинги йилда табиий ишсизлик даражасида ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги таъминланиши учун ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий даражаси қандай суръатда ўсиши лозим
а) 6 % га; б) 4 % га; в) 7 % га; 4,33 % га.
Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант –16
1. Пулга талабнинг кейнсча назариясининг моҳияти нимада ва классик назариядан нимаси билан фарқ қилади?
Таянч иборалар: Пулга транакцион, спекулятив ва эҳтиёткорлик сабаб талаб. Фоиз ставкаси ва пулга талаб. Реал пул заҳираларига талаб функцияси.
2. Қайта молиялаш ставкасининг моҳиятини ва қўлланилишидан кутилган мақсадларни тушунтириб беринг.
Таянч иборалар: Тижорат банклари ресурсларининг чекланганлиги, Марказий банкнинг тижорат банкларига кредити, ҳисоб ставкаси-қайта молиялаш ставкаси, ставканинг пасайтирилиши, пул таклифи, инвестициялар, ялпи ишлаб чиқариш динамикаси.
3.Ташқи савдо сиёсатининг тариф ва нотариф усулларига қисқача қиёсий баҳо беринг.
Таянч иборалар: Тариф усулларини қўллаш имкониятлари, афзалликлари, камчиликлари,. Нотариф усулларни қўллашнинг афзалликлари ва камчиликлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |