4. Ҳукумат солиқларни оширган шароитда Марказий Банк пул таклифини пасайтирса:
а) фоиз ставкаси албатта ошади; б) фоиз ставкаси албатта камаяди;
в) мувозанатли даромад даражаси албатта ошади;
г) мувозанатли даромад даражаси албатта камаяди.
Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
Вариант –15
1. Бюджет тақчиллиги (дефицити) ва ортиқчалиги (профецити)нинг моҳиятини ва келиб чиқиши сабабларини тушунтириб беринг.
Таянч иборалар: Даромадлар ошиши ва камайиши натижасида солиқ тушумлари ва бюджет харажатларининг ўзгариши, таркибий, даврий ва ҳақиқий тақчиллик. Бюджет тақчиллиги ва профицитининг график кўриниши..
2. Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт моделини изоҳлаб беринг.
Таянч иборалар: Кичик очиқ иқтисодиёт, унинг ривожланишига жаҳон бозори таъсири, кичик очиқ иқтисодиёт учун IS-LM модели, моделдаги уч тенглама, IS эгри чизиғи ва алмашинув курси, ички ва жаҳон фоиз ставкаси, давлат иқтисодий сиёсатининг валюта курсига боғлиқлиги
3. IS-LM моделида фискал ва пул-кредит сиёсатининг кўринишларини тасвирлаб беринг ва тушунтиринг.
Таянч иборалар: Ликвидлилик тузоғи ва инвестицион тузоқ. Солиқлар ва давлат харажатлари ўзгариши таъсирида IS- эгри чизиғидаги силжишлар, пул таклифи ўзгариши таъсирида LM-эгри чизиғидаги силжишлар. Ликвидлилик тузоғи ва инвестиция тузоғи.
Тест
1.Агарда ихтиёридаги даромад (У) 200га истеьмол (С) 180 га тенг бўлса, унда истеьмолга бўлган ўртача мойиллик (АРС) ва жамғаришга бўлган ўртача мойиллик (АРS) нимага тенг бўлади?
а)111%ва 11%; 6)90% ва 10%; в)98% ва 2%; г)80% ва 20%.
2. IS –LM эгри чизиқларининг кесишиш нуқтасида:
а) режалаштирилган харакжатлар ҳақиқий харажатларга тенг;
б) реал пул таклифи пулга бўлган реал талабга тенг;
в) ишлаб чиқариш ва фоиз ставкаси даражалари ҳам товар, ҳам пул бозоридаги мувозанат шартларини қаноатлантиради;
г) келтирилган барча таъкидлар нотўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |