Таянч иборалар: Жами харажатлар ва даромадларнинг тенглиги, яратилган қўшилган қийматларнинг дастлабки тақсимоти: ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмалари, корпорация фойдаси ва нокорпоратив корхоналардан олинган аралаш даромад, билвосита соф солиқлар, даромадларнинг (қайта) иккиламчи тақсимоти.
3. Давлат харажалари мультипликаторининг фискал сиёсат самарадорлигига таъсирини тушунтириб беринг.
Таянч иборалар: Мультипликатор миқдорининг ялпи талаб миқдори ўзгаришига таъсири, рецессион ва инфляцион узилишларни бартараф этиш ва мультипликатор .
Тест
1. Очиқ бозордаги операциялар-бу:
а) номолиявий корпорациялар томонидан фонд биржаларида акция ва облигацияларни сотиб олиш-сотиш;
б) тижорат банклари томонидан чет-эл валюталарини сотиб олиш-сотиш;
в) мамлакат компаниялари томонидан жаҳон бозорида товарлар ва хизматлар сотиб олиш-сотиш;
г) Марказий Банк томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш-сотиш.
2. IS-LM моделида давлат харажатлари (G) ва пул таклифи (М) шундай ҳолатда ўзгардики, бунда даромад миқдори (У) сақланиб қолди, (R) фоиз ставкаси эса кўпайди. Бу ҳолатда шуни қайд этиш мумкинки:
a) G кўпаяди, М камаяди; 6) G ва М кўпаяди;
b)G камаяди, М кўпаяди; г)G ва M камаяди.
3.Солик. ставкаси (t) ва муомаладаги пул массаси (М) ўзгариши натижасида фоиз ставкаси (R) ўз холича қолди даромад (У) ўсди. Қайд килиш мумкинки:
а) М ўсди, t камайди;
б) t ва М ўсди;
в) М ва t камайди;
г) М камайди, t ўсди.
4.Бошқа шароитлар ўзгармаган вазиятда миллий валютага бўлган талаб кўпаяди, қачонки:
а) бу мамлакатда бошқа мамлакатларга қараганда реал фоиз ставкаси нисбатан юқори, инфляция даражаси эса нисбатан паст бўлса;
б) бу мамлакатда бошқа мамлакатларга қараганда реал фоиз ставкаси нисбатан паст, инфляция даражаси эса нисбатан юқори бўлса;
в) бу мамлакатда бошқа мамлакатларга қараганда реал фоиз ставкаси ҳамда инфляция даражаси нисбатан юқори бўлса;
г) барча жавобларда келтирилган ҳолатларда миллий валютага бўлган талаб камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |