1. Агар иқтисодиёт ликвидлилик тузоғи ҳолатида турган бўлса, у ҳолда:
а) товарлар ва хизматлар ҳамда пул бозорларидаги мувозанатга LM эгри чизиғининг кейнс кесимида эришилади;
б) иқтисодий агентлар нақд пулларни сақлаб туришни афзал кўришади;
в) пул таклифи бўйича самарали талаб эластик эмас;
г) барча келтирилган фикрлар нотўғри.
2. Тарихан ишчи кучининг қишлоқ хўжалигидан саноатга кўчиб ўтиши:
а)инфляция ҳолатларини юзага келтиради;
б) ўртача меҳнат унумдорлигинг пасайишигаолиб келади;
в)аҳоли жон бошига тўғрикеладиган ЯИМ ҳажмининг пасайишига олиб келади;
г) ўртача меҳнат унумдорлигинг ўсишига олиб келади;
3. Импорт тарифларини киритишни ёқловчи аргумент бўлиб ҳисобланмайди:
а) импорт товарларини ички бозорда сотиш ҳажмини кўпайтириш зарурати;
б) мамлакат ишлаб чиқарувчиларини демпингдан ҳимоя қилиш;
в )тўлов баланси ҳолатини яхшилаш зарурияти;
г) мамлакатнинг янги-“ёш” тармоқларини ҳимоя қилиш зарурияти.
4.Ялпи Миллий даромад, бу:
а) инвестиция минус жамғарма;
б) ЯИМ +мамлакат юридик ва жисмоний шахслари томонидан чет элларда олинган ва мамлакатга олиб кирилган даромад – чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан мамлакатда олинган ва олиб чиқиб кетилган даромадлар;
в) шахсий даромад плюс индивидуал солиқ, минус давлат ташкилотларгаи соф субсидиялар;
г) рента, иш хақи, капиталга процент, мулкчилик даромади ва корпорация фойдаси йиғиндиси.
Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант –25
1. Бюджет тақчиллиги (дефицити) ва ортиқчалиги (профецити)нинг моҳиятини ва келиб чиқиши сабабларини тушунтириб беринг.
Таянч иборалар:Даромадлар ошиши ва камайиши натижасида солиқ тушумлари ва бюджет харажатларининг ўзгариши, таркибий, даврий ва ҳақиқий тақчиллик. Бюджет тақчиллиги ва профицитининг график кўриниши..
2. IS-LM моделида (товар ва пул бозоридаги умумий) мувозанатга тавсиф беринг.
Таянч иборалар:Моделда макроиқтисодий мувозанатнинг график кўриниши, алгебраик тенгламасини топиш шартлари, мувозанатли фоиз ставкаси, даромадларнинг мувозанатли даражаси.
3.Тўлов балансига умумий тавсиф беринг.
Таянч иборалар: Мамлакат резидентлари ва ташқи дунё, иқтисодий битимлар, қиймат алмашинуви, жорий операциялар, капитал билан операциялар, расмий заҳираларнинг ўзгартирилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |