Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант –26
1. Депозитларни мажбурий заҳиралаш меъёрининг моҳиятини ва пул таклифи ҳажмига таъсирини ёритиб беринг.
Таянч иборалар: Депозитлар, заҳиралаш меъёри, заҳиралар, банкларнинг ликвидлилигини назорат қилиш-омонатларни суғурталаш, пул таклифи ҳажмига таъсири механизми, банк мультипликатори
2. Пул кредит сиёсати таъсирини ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига етказиш механизмини тушунтириб беринг.
Таянч иборалар: Пул таклифининг ўзгартирилиши, фоиз ставкаси, инвестициялар, ялпи харажатлар, ялпи ишлаб чиқариш. Етказиш механизмидаги узилишлар сабаблари.
3. IS-LM моделининг умумий тавсифини беринг.
Таянч иборалар: Хикс-Хансен модели, товарлар ва хизматлар бозори, пул бозори, умумий мувозанат, фоиз ставкаси, даромадлар.
Тест
1.Тўлиқ бандликка эришган иқтисодиётда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланиши учун:
а) жамғариш ва инвестиция меъёрлари кичик бўлиши лозим;
б) жамғариш меъёри катта ва инвестиция меъёри кичик бўлиши лозим;
в)жамғариш ва инвестиция меъёрлари катта бўлиши лозим;
г)жамғариш меъёри кичик, инвестиция меъёри эса катта бўлиши лозим.
2. Қайд қилинган валюта курси тизимида:
а) ташқи балансга, пул-кредит сиёсатига нисбатан, бюдет-солиқ сиёсати кучлироқ таъсир кўрсатади;
б) пул-кредит сиёсати тўлов балансини тартибга солишда бюджет-солиқ сиёсатига қараганда нисбий устунликка эга, аммо ички мувозанатни тартибга солишда эмас;
в) бюджет-солиқ сиёсати, ролларни тақсимлаш қоидасига кўра, ташқи балансни тартибга солишда фойдаланилади;
г) пул-кредит сиёсати, ролларни тақсимлаш қоидасига кўра, ички балансни тартибга солишда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |