Тест
1.Агар баҳо даражаси ошса, ишлаб чиқариш пасаяди, бу ҳолат АD –AS моделида изоҳланади:
а) АD эгри чизиғининг ўнгга силжигани билан;
б) АD эгри чизиғининг чапга силжигани билан;
в) AS эгри чизиғининг чапга силжигани билан;
г) AS эгри чизиғининг ўнгга силжигани билан;
2. Агар даромадлар режалаштирилган харажатлардан юқори бўлса, у холда фирма ишлаб чиқаришини қисқартиради,чунки режадан ташкари маҳсулотлар миқдори (уларнинг заҳираси):
а) кўпаяди; б)камаяди;
в)«0»га тенг бўлади; г)ўзгармайди.
3.Депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси 0,25 га тенг. Очиқ бозордаги операциялар орқали Марказий Банк пул таклифини максимал 440 млрд. сўмга ошириши мумкин. Бу учун эса Марказий Банк:
а) 110 млрд. сўмлик облигацияларни сотиши лозим;
б) 440 млрд. сўмлик облигацияларни сотиши керак;
в)1760 млрд. сўмлик облигацияларни сотиб олиши лозим;
г) 110 млрд. сўмлик облигацияларни сотиб олиши керак.
4. Ишлаб чиқариш функцияси ва жамғариш меъёри ўзгармас, аҳоли сонининг ўсиши ҳамда технологик тараққиёт суръатлари доимий бўлган шароритда иқтисодиётда капиталнинг чиқиб кетиш (амортизация) меъёри оширилса:
а) битта ходимга тўғри келувчи капитал заҳирасининг барқарор даражаси пасаяди;
б) битта ходимга тўғри келувчи капитал заҳирасининг барқарор даражаси ўсади;
в) фонд билан қуролланганликнинг барқарор даражаси ўзгармайди;
г) аниқ бир фикр билдириш мумкин эмас.
Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант – 22
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо сиёсатининг хусусиятларини изоҳлаб беринг.
Таянч иборалар: Янги тармоқларни ҳимоя қилиш чоралари. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб қувватлаш. Ташқи савдони эркинлаштириш чоралари. Экспорт таркибини диверсификациялаш.
2. ЯИМнинг даромадлар бўйича ҳисоблаш усулини ёритиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |