Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант –5
1. Ёпиқ иқтисодиёт шароитида давлат харажатлари мультипликатори. Таянч иборалар: Давлат харажатлари ўзгаришининг даромадлар ўзгаришига мультипликатив таъсири механизми. Ёпиқ иқтисодиётда солиққа тортиш ҳисобга олинмаган ва ҳисобга олинган шароитда давлат харажати мультипликатори. Асосий макроиқтисодий айният ва истеъмол функцияси асосида давлат харажатлари мультипликаторини келтириб чиқариш. Чегаравий солиқ ставкаси.
2.Ишсизликнинг макроиқтисодий оқибатлари. Таянч иборалар: Ишсизлик турлари, даражаси, табиий ишсизлик, тўлиқ бандлилик,потенциал ЯИМ, ЯИМнинг узилиши, Оукен қонуни.
Масала
3 Банк заҳиралари нормаси 0,12 га тенг, депозит ҳажми накд пул хажмидан 4 мартага кўп. У ҳолда пул базасининг 2 млрд. сўмга кўпайиши пул таклифини қанчага оширади?
Тест
1. Олдинги икки йил давомида номинал ЯИМ 1000 млрд.доллардан 1120 млрд.долларга кўпайди. Шу икки йилд ичида ЯИМ дефлятори 130%дан 140 % гача ўзгарди. Бу шуни англататадики, реал ЯИМ:
а) ўзгармади; б) кўпайди;
в) камайди; г) фикр билдириш учун маълумот етарли эмас.
2. Давлат ишлаб чиқарувчиларга субсидияларни оширди. Бу жами таклиф эгри чизиғи ҳолатида қандай акс этади?
а) ўзгаришсиз қолади; б) ўнгга силжийди;
в) чапга силжийди; г) тўғри жавоб йўқ.
3. Берилган маьлумотлар асосида хусусий жамғармалар миқдорини аниқланг:
Даромадлар(У) –400, трансферт тўловлари (ТR) –80, давлат заёмлари бўйича фоиз тўловлари(N)-20, солиқлар (Т)-ЗО, истеъмол (С)-370.
а)60; б)100;
в)80; в)30.
4. Агар баҳо даражаси ошса, ишлаб чиқариш пасаяди, бу ҳолат АD –AS моделида изоҳланади:
а) АD эгри чизиғининг ўнгга силжигани билан;
б) АD эгри чизиғининг чапга силжигани билан;
в) AS эгри чизиғининг чапга силжигани билан;
г) AS эгри чизиғининг ўнгга силжигани билан;
Do'stlaringiz bilan baham: |