Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.53 Mb.
bet14/64
Sana16.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1488534
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64
Bog'liq
Якуний вариант макро

Вариант –10


1. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. Таянч иборалар:Иқтисодиёт фанларининг умумметодологик тадқиқот усуллари, агрегатлаш, агрегат кўрсаткичлар, макроиқтисодий моделлар, эндоген ва экзоген ўзгарувчилар. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усулларига илмий мавҳумлашиш, анализ ва синтез, дедукция, индукция, статистик кузатув, иқтисодий математик моделлаштириш усуллари киради. . Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий кўрсаткич ёки категорияга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади.. Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб- оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди.

2.Баланслашган бюджет мультипликатори. Таянч иборалар: Давлат харажатлари мультипликаторининг солиқ мультипликаторидан катталиги сабаби, баланслашган бюджет мультипликатори формуласининг кўриниши, харажатлар ва солиқлар тенг миқдорга оширилганда даромадларнинг ошиши. Очиқ иқтисодиётда давлат харажатлари мультипликатори ва солиқ мультипликаторини ҳисобга олганда мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми модели қуйидагича бўлади:


1 b
Y= -------------------- (a+I+G+g) - ------------------ Tа
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’
Айтайлик ҳукумат ўз харажатларини қандайдир миқдорга оширди ва бу харажатларни молиялаштириш учун солиқ миқдорини ҳам шунча оширди.
Бунда давлат харажатлари ва автоном солиқлар миқдорларининг бир вақтнинг ўзида бир хил миқдорда ўзгариши натижасида даромадларнинг жами ўзгариши ΔY миқдори қуйидагига тенг бўлади:
1 b
ΔY= -------------------- ΔG - ------------------ Δ
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’


Агар давлат харажатлари ва автоном солиқлар бир хил миқдорга кўпайса мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми шу миқдорга тенг ёки ундан камроқ суммага кўпаяди. Буни баланслашган бюжет мультипликатори деб юритилади. Баланслашган бюжет мультипликатори бирга тенг ёки ундан кичикроқ бўлади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling