Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Инвестициялар. Таянч иборалар


Download 0.53 Mb.
bet11/64
Sana16.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1488534
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64
Bog'liq
Якуний вариант макро

2.Инвестициялар. Таянч иборалар: фоиз ставкаси, кутилаётган соф фойда нормаси, инвестиция функцияси, акселератор модели. Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар – бу, ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий моҳиятига кўра инвестициялар янги корхоналар қуриш, узоқ муддат хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб-ускуналарни якуний сотиб олишга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир. Шунингдек инвестицилар таркибига уй-жой қурилишига кетган харажатлар ҳам киритилади.
Инвестицияларнинг турли гуруҳлаш мумкин. Макроиқтисодий таҳлилда энг кўп дуч келинадиган гуруҳлашда инвестициялар инвестициялаш объектига кўра уч турга бўлинади.
1. Ишлаб чиқариш инвестициялари;
2. Товар-моддий захираларига инвестиция;
3. Уй-жой қурилишига инвестиция.


Масала
3. Истеъмол функцияси қуйидаги кўринишда берилган:
C=150+0.8 (Y-T)
Солиқ функцияси T= t * Y
Ишлаб чиқариш ҳажми 8000. Агар солиқ ставкаси t 0,25 дан 0,2 га қадар пасайса истеъмол ҳажми қанчага ўзгаради?
T1=2000 C1=4950
T2=1600 C2=5270 320ga o’zgaradi
Тест


1. Қуйидагиларнинг қайси бири ялпи ички маҳсулот таркибига киради?
а) уй бекасининг хизматлари;
б) қўшнидан сотиб олинган эски машина баҳоси;
в) брокердан сотиб олинган янги акция қиймати;
г) дўкондаги янги китобларнинг нархи;
д) корпорациядан сотиб олинган облигация


2. Оукен қонунига биноан ҳақиқий ишсизлик даражасининг табиий ишсизликдан 2% ошиши ЯИМ реал (ҳакикий) ҳажмини % ҳисобида унинг потенциал микдоридан орқада колишига олиб келади:
а)2% га; б)3% га;
в)4% га; г) 5% га.


3. Инфляция суръати йилига 5% тенг бўлса, нархлар даражаси неча йилдан кейин икки бараварга ўсади:
а)23 йилдан кейин; б)30 йилдан кейин;
в) 14 йилдан кейин; г)28 йилдан кейин.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling