Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.53 Mb.
bet6/64
Sana16.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1488534
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
Якуний вариант макро

5. Транферт тўловлар, бу:
а) чегараланмаган шартлар билан маҳсулот ва хизматларга уй хўжалиги томонидан тўловлар;
б) ҳукумат томонидан товарлар ва хизматлар сотиб олишга тўловлар;
в) миллий даромадга қўшиллмайдиган даромад тури;
г) Давлат бюджетидан инвестицияларни молиялаштиришга қилинган харажатлар.
Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
ТАСДИҚЛАЙМАН”
Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева

Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари


Вариант –6

1. Бюджет-солиқ (фискал) сиёсатининг моҳияти, мақсадлари, воситалари. Таянч иборалар: Бюджет солиқ сиёсатининг мақсадлари, воситалари, солиқлар,давлат харажатлари, рағбатлантирувчи ва чекловчи фискал сиёсат. Давлатнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳисобланади. Бундай барқарорлаштиришга монетар сиёсат воситалари қатори фискал сиёсат орқали ҳам эришилади. Фискал сиёсат шунингдек, бюджет-солиқ сиёсати деб ҳам айтилади.


Бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора тадбирлар тушунилади. Иқтисодиёт турғунлик ёки пасайиш даврида бўлган вазиятларда давлат томонидан рағбатлантувчи фискал сиёсат-фискал экспансия олиб борилади. Яъни, давлат қисқа муддатда иқсодиётнинг пасайиши муаммосини давлат харажатларини ошириш ёки солиқларни камайтириш, ёҳуд иккаласини бир вақтнинг ўзида олиб бориш эвазига ҳал этади. Узоқ муддатда давлат харажатларининг юқори бўлиши ва солиқларни камайтириш ишлаб чиқариш омилларининг ўсишига ва натижада, иқтисодий салоҳиятнинг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Аммо, бунга Марказий банк томонидан олиб бориладиган пул-кредит сиёсатидан самарали фойдаланиш ва давлат харажатлари таркибини мақбул ҳолатга олиб келиш орқалигина эришиш мумкин. Иқтисодиётда тўлиқ бандлик ва ортиқча талаб натижасида инфляция келиб чиқиши мумкин бўлган вазиятларда чекловчи фискал сиёсат- фискал рестрикция олиб борилади

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling