Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


қувватни оширишнинг соддалиги


Download 2.21 Mb.
bet10/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

қувватни оширишнинг соддалиги, аппаратурани ўрнатиш учун универсал устуннинг мавжудлиги, бир гурух функционал блокларни олиб ўрнига (юқори тезликга мўлжалланган) янги блоклар гурухини қўйиш, иерархиянинг кейинги анча юқори тезликларига ўтиш имконини беради.
Бошқа замонавий технологияларни ўзига бириктирган холда, хар қандай трафикни (юкламани) узатиш имкони, масалан, Frame Relay – хозирги замонавий тизимлардан бири (32 байтли АТМ пакети) ёки қаторлар орасида бир қонун бўлиши лозим. Ахборотли юкламаларга сарловха майдонини ишлаш орқали синхрон транспорт модули (STM– 1)нинг ўлчови аникланади: 9х261 + 9х9=9х270=2430 байт ёки 2430х8=19440 бит, 800 Гц такрорланиш частотасида SDH иерархиясидаги тезликни аниқлаш имконини беради: 19440х8000=155,52 Мбит/с

Синхрон рақамли иерархия (SDH)нинг тузилиш хусусиятлари


SDH, тармоқнинг барча участкаларини ўз ичига оладиган, ахборот узатиш каби назорат ва бошқариш функцияларини бажарадиган кўп каналли умумий тизимни хосил қилади. SDH ни қўллаш орқали аппаратура нархини, фойдаланиш харажатларини, созлаш ва пайванд қилиш муддатини, қўлланадиган аппаратуралар сонини, хажмини кичрайтириш мумкин. Бир вақтнинг ўзида алоқа сифати сезиларли даражада ошади.
У қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. хусусияти, SDH тизимларининг узатиш тезлиги, Европа ва Америка PDH иерархиясининг бирлаштирилган стандарт қаторига мос келувчи 1.5; 2; 6; 8; 34; 45; 70 Мбит/с ли тармоқда кириш каналларини қўллашга мўлжалланган терминал мультиплексорлар (ТМ) ва кириш-чиқишли мультиплексорлар (КЧМ) орқали ташкил қилинади. Узатиш тезлиги белгиланган қаторга мос келувчи, имкониятли каналларнинг рақамли сигналига – PDH триблари (триб - алоқачилар терминалогиясида компонент сигналлар), узатиш тезлиги SDH тезлигига мос келувчи стандарт қатор сигналларига - SDH триблари дейилади.

  2. хусусияти, SDH триблари ўлчами PDH иерархиясининг триблари сатхи билан аниқланадиган, белгиланган стандарт контейнерларда жойлашган бўлиши зарур. Бундай контейнерлар - виртуал контейнерлар дейилади. Виртуал контейнерлар гурухда иккита хар хил усулда бирлашиши мумкин. Паст сатхдаги контейнерларни юқори сатхли контейнерларнинг зарур юкламаси сифатида қўллаш ва мультиплексорлаш мумкин. Бу, ўз навбатида энг юқори сатхдаги (энг катта ўлчамдаги) STM-1 фрейм контейнерининг зарур юкламаси бўлиб хизмат қилади.


  3. Download 2.21 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling