Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


SDHда сигналларни умумий мультиплексорлаш схемаси. Синхрон рақамли иерархия оқимларининг шаклланиши


Download 2.21 Mb.
bet13/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

SDHда сигналларни умумий мультиплексорлаш схемаси. Синхрон рақамли иерархия оқимларининг шаклланиши


STM–N циклининг шаклланиши

Мультиплексорлашнинг барча вариантлари аввало STM-1, кейин эса STM-N модулининг шаклланишига олиб келади. STM-N модулининг логик тузилишини қараб чиқамиз.


STM-N модули цикли (фрейми)нинг тузилиши қуйидагича 4.2-расмда кўрсатилган.


270хN устун (байт)
3.2-расм. STM-N цикли (фрейми)нинг тузилиши
Кўриш қулай бўлиши учун фрейм икки ўлчамли 270хN бир байтли устунлар ва 9 қаторли форматлар кўнишида тасвирланган. Тузилишнинг узунлиги 2430хN (9х270=2430) байт, такрорланиш частотаси 800 Гц бўлган кадрлар ёки бир ўлчамли рақамли кетма-кетликлар қўринишидан иборат.
Фрейм учта майдонлар гуруҳидан ташкил топган: 3х9хN ва 5х9хN байтли форматнинг SOH секция сарловхаси майдони; 1х9хN байтли форматнинг AU-4 кўрсаткичи майдони ва 9х261хN байтли (N=1, 4, 16, 64,
256) форматининг фойдали юклама майдони. Секция сарловхаси ва кўрсаткичнинг тузилишини қуйида кўриб чиқамиз.


Е1 трибларидан STM-1 га ўтиш


Овозли сигналларни узатишда кейинчалик STM-N га ўтишни назарда тутган ҳолда Е1Е4 оқимларига боғлиқ ҳолда ўзгартириш мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндашишни назорат қилиш, маршрутлаштириш, ажратиш, STM-N оқимидан ҳар бир Е1 оқимининг хатоликларини осонгина топиш имконини беради. Бундай узатишда STM-1 оқимининг тезлиги 155 Мбит/с ни ташкил этади. Блокларнинг барчасидан, TUG-2, TUG-3, VC-4 ва STM-N позицияларида сигнални вақт бўйича мультиплексорлаш амалга ошади. Ҳар битта вақт бўйича бирлаштиришда (мультиплексорлашда) цикл вақти ўзгаришсиз қолади (125 мкс). Энди Е1 юклама оқимидан STM-1 сатҳига ўтишни қараб чиқамиз.
(3.3-расм)

3.3-расм. Е1 юклама оқимидан STM-1 синхрон транспорт модулининг шаклланиши


Расмдан кўриниб турибдики, юкламадан синхрон транспорт модулини шакллантиришда, сарловҳа ёки кўрсаткични мультиплексорлаш, схеманинг бошқа элементларига физик ёки мантиқий бирлашиш жараёнини билдиради. Бундай синхрон транспорт модули шаклланишида юкламага аввал тенглаштирувчи битлар, бошқарувчи ва жойлаштирувчи битлар қўшилади. Шаклланган С-12 контейнерига, VC-12 POH (Path Over Head) маршрут сарлавҳаси қўшилади, натижада виртуал контейнер шаклланади. Виртуал контейнер, 1 байт (PTR) кўрсаткичнинг қўшилиши натижасида TU юклама блокига айланади. Ундан кейин, VC юқори сатҳли. виртуал контейнерлар шакллангунга қадар, зич ҳолда, ҳар хил сатҳли юклама блоклари (TUG) гуруҳларида юклама блокларини мультиплексорлаш процедураси амалга ошади. VC-4 POH маршрут сарлавҳаларини қўшилиши натижасида, маъмурий (АU) блоклар ҳосил бўлади ва уларга SOH секция (Sectoon Over Head) сарлавҳаси қўшилади. SOH регенерациялаш секцияси (RSOH) сарлавҳаси ва мультиплексорлаш секцияси (МSOH) сарлавҳасидан ташкил топган.


Кўриниб турибдики, рақамли оқимларни юклатиш, тенглаштириш жараёнлари (битли стафинг)ни қўллаш, кўрсаткичларнинг фаоллиги шунингдек POH ва SOH сарлавҳаларини қўллаш билан боғлиқдир.
SDH тизимларида контейнерлар РDH оқимларини юклаш учун лозим бўлган хажмдан бир неча марта каттадир. Рақамли оқимларни юклаш (битли стаффинг усули)да унинг тезликларини тенглаштириш процедураси амалга ошади. Бунинг учун контейнернинг бир қисми қўлланилади.



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling