Назорат саволлари
SDHнинг афзаллиги нимада?
SDHнинг қандай хусусиятларини биласиз?
SDHни ҳосил қилишдан мақсад нима?
Синхрон рақамли иерархиянинг қандай узатиш тизимларини биласиз, уларнинг бир-биридан фақи нимада?
SDH да рақамли линия сигналлари қандай шаклланади?
Е1 трибларидан STM-1га ўтиш жараёнини тушунтиринг
4- МАЬРУЗА
МУЛЬТИМЕДИА АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИДА СИНХРОНИЗАЦИЯ
Режа:
Мультимедиали алоқа тармоқларида рақамли оқимларни синхронизация қилиш асослари.
Овоз ва тасвир синхронизацияси.
4.1. Мультимедиали алоқа тармоқларида рақамли оқимларни синхронизация қилиш асослари
Синхронизация деганда алока тармоғининг функционал элементлари билан ахборотни узатиш, коммутация килиш ва ишлов беришнинг айрим мухим элементлари орасида мувофиқлаштириш тадбири тушунилади. “Синхронизация” атамаси алоқа тармоғи ва унинг айрим элементларининг фаолият юритишини турлижараёнларини тавсифлаш учун қўлланилади.Ракамли УФТга нисбатан синхронизациянинг учта жихатини кўриб чиқиш максадга мувофикдир:
- тактли синхронизация;
- циклли синхронизация;
-тармок синхронизацияси;
Тактли синхронизацияумумийбитлар окимидан синхронизация сигналини ажратиболишгаасосланган. У битлар даражасида (тактли интерваллар)узатиш ва қабул қилиш қурилмаларининг ишлашинивақт бўйича мослаштириш учун зарур. Циклли синхронизациятурли манбалардан келаётган ахборотлар,битларнинг умумий оқимида ахборотларблокинингбоши ва охирини аниқлаш учун зарур, яъни уни қабул қилишда тўғри тақсимлаш учун. Тармоқсинхронизацияси ахборот узатишда юқори сифат таьминланишиучун тармоқнинг турли нуқталарида (шу жумладан халқаро бирикишларда) тактли сигналларнинг узоқ муддатли аниқлиги ва барқарорлигининг берилган кўрсаткичларини қўллаб – қувватлаб (тутиб) туради.
Тармоқли синхронизация учун кварц ва атом генераторларидан фойдаланилади. Улар эталон сигналларни юқори аниқликда ишлаб чиқаради. Масалан одатдаги кварц генераторининг барқарорлиги бир йилда10-6 ни ташкил этади. Рубидий, цезий ва водород генераторига ажралувчи атом генераторининг барқарорлиги анча юқори. Хусусан, цезий генератори бир йилда 10-13 барқарорликни таьминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |